Ярми ҳазил, ярми чин

«Джек-пот»

«Халк Сузи» рузномасининг кечаги сонидаги Бош маколадан кучирма. «… Уз А ахборот агенлиги сурункали равишда хабар килаётган янгиликлари ва «Халк Сузи»да босилган маколаларнинг биронтаси хам пичокка илинмаслиги таникли Чуст пичокларини ишлаб чикаришда жиддий нуксонлар мавжудлигидан далолат беради.»

«Узбекистон хаво йуллари» миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Самарканд йуналишидаги чипта нархларини арзонлаштириш хакидаги карори бу йуналишга турли хил хизмат турларини курсатаётган бошка ташкилотлар томонидан хам мамнуният билан кабул килинди. Жумладан Ички ишлар вазирлигининг Транпортдаги жиноятлар билан курашиш Бош бошкармаси бунга жавобан ушбу йуналишда учувчи йуловчилардан юклари яхши богланмаганлиги еки хужжатларида нукта ва вергуллар нотугри куйилганлиги учун оладиган «товон» пулларини 10 000 сумдан 5 000 сумга камайтирганини, республика Божхона назорати кумитаси йуловчилар хамёнида хужжатсиз чет эл валютаси топилганида олиб куйиладиган валюта микдорини 50%дан 25% га камайтирганини, санитария хизмати ташкилоти эса йуловчилардан ушбу йуналишда умуман хеч нарса олмаслигини билдиришди.

Узбекистон Марказий банки миллий пул бирлиги – сумни чет эл валюталарига нисбатан хамма учун бир хил булган кийматини тугри ва аник топиш буйича иктидорли ёшлар орасида ананавий «Уйла, изла, топ» курик – танловини 18-маротаба эьлон килди. Утган йиллардаги танловларда бирон маротаба хам бу киймат нафак кайсидур катнашувчи, хатто жюри аьзолари томонидан хам аник топилмаганлиги туфайли 18-курикни асосий мукофот пули – «Джек-пот» – микдори 180млн сумдан ошиб кетди. Бундай холат йилдан-йилга кайтарилганидан нихоятда боши котган ва саросимага тушган бир гурух танлов иштирокчилари юкори ташкилотлардан чет эл валютасининг давлат, биржа, «кора бозор» ва бошка хилдаги мавжуд курсларини бир-бирига якинлаштиришни талаб килиб пикетга чикмокчилар.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. М.Мансур

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.