Таҳлил

КАРИМОВЧА ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТНИНГ ЯНГИ ҚИРРАЛАРИ

21 йилдан ортиқ даврда қанчалик бозор иқтисодиётига жадаллик билан ўтаётгандек кўринишга ҳаракат қилмайлик Ўзбекистон жаҳонда бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида инқирозга юз тутган ва эркин иқтисод борасида энг қолоқ давлат бўлиб қолмоқда. Афсуски бозор қонунлари 4 йил олдин президент Ислом Каримов томонидан тўла бозор иқтисодиётига ўтиб бўлингани тўғрисида берилган баёнотни ҳам инобатга олмасдан мамлакатни янада чуқурроқ инқирозга судрамоқда.

Бугун хорижий валюта айрибошлашда қора бозор ва расмий курс ўртасидаги фарқ яратиб бундан ўзи манфаатланадиган, янада аниқроқ айтилса халқнинг пешона тери билан топган хорижий валютасини ҳам ўз манфаатлари йўлида қардсизлантириб берадиган бошқа давлат дунёда йўқ. Гўдаклар меҳнатидан фойдаланиб пахта етиштириб сотадиган, халқини қаҳратон қишда газсиз қолдириб хорижга газ сотадиган хукумат ҳам фақат биттадир. Бу мисолларга мамлакат миқёсида сунъий ёнилғи маҳсулотлари танқислиги муаммоси вужудга келтирилаётганини ҳам қўшсак хукуматнинг ягона мақсади халқни эзиш эвазига даромад кўриш эканини англаб етамиз.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси аҳолини иш билан таъминлаётган асосий йўналиш бўлиб қолар экан, ёнилғи махсулотлари тақчиллиги оқибатида дизел ёнилғисининг нархи сунъий равишда жаҳон бозоридан 2 бараваргача қимматлашиб, бир литри учун 4-5 минг сўмгача чиқариб қўйилгани мамлакат фермерлари иқтисодий ҳаётида етарлича муаммолар туғдирмоқда. Бензин тақчиллиги сабаб аҳоли шахсий автомобилларини табиий газ билан юргизиш учун камида 500 доллардан қўшимча харажат қилишга мажбур бўлмоқда. Бу ўз навбатида табиий газнинг ички истеъмоли ошишига ва хатто Тошкент шахрида хам уй хўжаликларига табиий газ етказиб беришда чекловлар жорий қилинишга олиб келмоқда. Continue reading

Ярми ҳазил, ярми чин

«Джек-пот»

«Халк Сузи» рузномасининг кечаги сонидаги Бош маколадан кучирма. «… Уз А ахборот агенлиги сурункали равишда хабар килаётган янгиликлари ва «Халк Сузи»да босилган маколаларнинг биронтаси хам пичокка илинмаслиги таникли Чуст пичокларини ишлаб чикаришда жиддий нуксонлар мавжудлигидан далолат беради.»

«Узбекистон хаво йуллари» миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Самарканд йуналишидаги чипта нархларини арзонлаштириш хакидаги карори бу йуналишга турли хил хизмат турларини курсатаётган бошка ташкилотлар томонидан хам мамнуният билан кабул килинди. Жумладан Ички ишлар вазирлигининг Транпортдаги жиноятлар билан курашиш Бош бошкармаси бунга жавобан ушбу йуналишда учувчи йуловчилардан юклари яхши богланмаганлиги еки хужжатларида нукта ва вергуллар нотугри куйилганлиги учун оладиган «товон» пулларини 10 000 сумдан 5 000 сумга камайтирганини, республика Божхона назорати кумитаси йуловчилар хамёнида хужжатсиз чет эл валютаси топилганида олиб куйиладиган валюта микдорини 50%дан 25% га камайтирганини, санитария хизмати ташкилоти эса йуловчилардан ушбу йуналишда умуман хеч нарса олмаслигини билдиришди. Continue reading