“Туронзамин” почтасидан

Ярми ҳазил, ярми чин
Оксаройда ёшлар орасида Осиё биринчилигида катнашган Узбекистон терма жамоасини кабул маросими булиб утди. Учрашув чогида ярим финалда Жанубий Кореядан маглуб булганликдан каттик ранжиган давлат рахбари футболчи ва мураббийларни болхонадор танкид килгар экан, маглубияни эртасигаёк ракибни кайта уйинга таклиф килиб, ундан уч олиш лозим булганлигини таькидлаган. Учрашувда иштирок этган мутаххассислар давлат рахбарига мусобака Низоми бир неча йил аввал тасдикланиб, унда бундай уйинлар кузда тутилмаганлиги хакида фикр билдиришганида юртбошимиз мусобака ташкилотчиларини ва Осиё футбол федарацияси рахбарларининг оналари ва бувиларини йигилганларга эслатган. Шунинг билан бир каторда бундай аламли маглубиятлар давом этар экан, республика Футбол федерацияси раисига куп йиллар илгари берилган «сарой ошпази» фахрли унвонидан махрум килиши хакида жиддий огохлантирган.
Х Х Х
2 кун илгари Тошкент халкаро аэропортида 2012-йилда Россия давлатига мехнат мухожирлигига кетаётган 5 миллионнинчи хамюртимиз руйхатдан утди. Наманган вилояти Чуст туманидан булган ушбу фукарога тантанали равишда совга-саломлар топширилди. Табриклаш маросимида сузга чиккан «Узбекистон хаво йуллари» кампанияси касаба уюшмасининг раиси унга соглик-саломатлик ва ишларида омад тилар экан, келажакда Россиянинг борган худудида колиб кетиб, уша ерни фукаролигини олгани маькулрок эганлигини тантана сабабчисига ургулади.
Х Х Х
Хафвсизлик нуктаи назаридан номи очикланмаган Тошкент чойхоналарининг бирида «Бирлик» партиясининг навбатдаги 18-сьезди булиб утди. Сьезд ишида «Бирлик» партияси аъзоларининг ярмидан купи(4 киши), «Бирлик» томонидан тан олинган мухолифат партиялар раисларининг барчаси (1 киши) ва бошкалар иштирок этишди. Сьезд якинлашиб келаётган «Бирлик» халк харакати тузилганлигининг 25 йиллиги юбилей тантаналарини утказиш масалаларини мухокама килди. Сьезд карори билан узбекни миллат эмас, кора мол тудасига ухшатмаслик учун тантаналар мобайнида ош тайерлаш каттиян ман килинди. АКШдан «Скайп» оркали мажлисда катнашган партия раисининг маслахати билан палов урнига 2 зувала хамирдан лагмон тайерлаб, тантана катнашувчиларини кулокларига осиш тавсия килинди.
XXX

 Инвестиция   лойихаларига   кенг  йул.  Бухоролик  тадбиркор   Б.Пултопаров  томонидан   ташкил  килинган   корхонада    миллий  пул  бирлиги – узбек  сумини  олиб  юриш  учун    ахолига    кулай    ва   ихчам   халта-коплар  ишлаб  чикарилиши  йулга  куйилган.   Тайёрланаётган   халта-коплар  замонавий  технологиялар  асосида  ишлаб  чикарилиб,  уларда  пул   хисоблаш   машинкаси,  пул  тахлаш  мосламаси  ва  катор  бошка  ускуналар  жойлаштирилган.   Давлат  рахбарининг   «1-декабрдан  ишчи-хизматчиларнинг  маош  ва  нафакаларини  ошириш»  хакидаги   фармони  бу  махсулотга   булган  талабни   яна   хам  оширмокда.  Хозирни   узида   тадбиркор   номига  «Узбекистон  хаво  йуллари», «Узбекистон  темир  йуллари»,   бир   катор  йирик  саноат  корхоналари   хамда   улгуржи  бозорлар   маьмуриятларидан   куплаб  илтимосномалар  келиб   тушмокда.  Ушбу  лойиха  Осиё  тараккиёти  банки  маблаглари  хисобига   амалга   оширилган.
Х        Х       Х
Узбекистон  республикаси   Марказий  банкининг   катта  мажлислар  залида  давлат  томонидан  чет   эл   валютасини   узбек  сумига   конвертация   килиш   мажбуриятини   олмаслигининг   йигирма  йиллик   юбилей   тантаналари   булиб  утди.  Унда  сузга  чикканлар  жахонни  хеч  бир  давлатида   йук    булган   бундай   амалиёт   Президентимиз   яратган   ривожланишнинг    «узбек   модели»ни   ёркин    ифодаси   эканлиги,   шахар-кишлокларда    пул  айрибошлаш   шахобчаларига   зарурият  йуклиги   ва   уларга   лозим  булган  маблагларни   иктисод   килиниши   республика   Марказий   банкининг   Узбекистон   иктисодига   кушган   камтарона   хиссаси  эканлигини   таъкидладилар.
Х       Х      Х
Узбекистон   конституциясининг   20  йиллига   багишлаб   Олий  мажлис  томонидан   кабул  килиниши   кутилаётган   амнистия  муносабати  билан  Ички  ишлар  вазирлиги  матбуот  хизмати  хабар  беради.  Вазирлик  томонидан  ахолига   кулайликлар   яратиш  максадида  барча  камокхона   маъмуриятларига     амнистияга   тушиши   кутилаётган   махбусларнинг    кариндошлари  ва  якинлари  томонидан  сарф  килишга   мулжаллаган  маблагларини  чет  эл  валютасида  хам  кабул   килишга   рухсат  берилган.

Янгиликларни  кузатишда   давом  этамиз. 2012-йил 19-ноябр.  М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.