Ярми ҳазил, ярми чин

“Подробности.buz” хабар қилади

Шанхай хамкорлиги ташкилоти (ШОС) матбуот маркази хабар беради. Ташкилот Низомининг 4-бандига мувофик охириги 2 йил мобайнида ШОСга аьзо давлатлар рахбарларини узгартириш масаласида Кенгаш тасдиклаган жадвал муваффакиятли бажарилаябди. Хозирги кунгача Киргизистон, Россия ва Хитой давлатлари узларига юклатилган мажбуриятларни аъло бажарилишини таъминладилар. Жадвал муддати тугашига колган 9 ой мобайнида колган ташкилот аьзоларида хам ушбу тадбир муваффакиятли утишига шак-шубха йук.
Х Х Х
«Узбекистон маданияти ва саньати Форуми» Фонди якиндагина утказган ва дунё оммавий ахборот воситаларида катта шов-шувга сабаб булган «Moderh dance ва Hip-hop, Street-dance ва Break» танлов конкурсининг мухокамаси тугамай туриб, кейинги улкан лойиха– «Наnd-made махсулотлари кургазмаси»ни утказишни бошлаганини маьлум килди. Тадбир мобайнида барча вилоятлардан келган усталарнинг чинни, ёгоч ва бошка нарсалардан тайёрлаган махсулотлари намойиш килинади. Илгари утказилган кургазмалардаги йул куйилган баьзи камчиликларни кайтарилмаслиги максадида Тадбир Низомига хар бир вилоят хокими уз худудидан юборилаятган кургазма катнашчиларини «hand» ва «made» нима эканлигини яхшилаб тушунтириб юбориши мажбурлиги банди киритилган. Бу хакида «Подробности.buz» сайти хабар беради.
Х Х Х
Эълон. Республика худудида кузги-кишки мавсумда кузатилаётган электр энергияси ва вилоятлардаги бензин танкислиги сабабли хамда мехнаткашлардан келаётган куплаб илтимосномаларни хисобга олиб Узбекисто республикаси Олий мажлиси Сенатининг карори билан Узбекистон Конституцияси кабул килинган куннинг 20 йиллик байрам тантаналари 6-декабрдан келаси йил ёз фаслига кучирилди. Шу муносабат билан «Мустахкам оила йили» тадбирлари то тантаналар утказиладиган кунгача уз кучини саклайди.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2012-йил 21-ноябр М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.