Ўзгармаган мавзулар

Эрдўған ва турк дунёси

Сиёсат ўз номи билан “сиё” -”сат”- қора қудрат.

Кеча ва бугун Туркияда Бош вазир Ражаб Тайиб Эрдўғаннинг Ироққа сафарини муҳокама қилишмоқда.

Эрдўған Насафга бориб Оятилло Саид Али Сустани билан сунний ва шиалар орасидаги душманликка чек қўйишни муҳокама этибди. Кейин илк сунний-лидер сифатида Ҳазрат Али мақбарасини зиёрат қилибди.

Туркияда йигирма миллион атрофида алавийлар бор ва улар асосан унинг партиясига эмас, жумҳуриятчиларга овоз берадилар.

Кейин Эрдўған Эрбилга бориб, курдларнинг лидери Барзоний билан учрашибди ва бу қайси бир маънода Курдистонни тан олиш дейишмоқда. Туркияда курдлар деярли ҳукмрон синф.

Дарвоқе, июн ойининг бошида катта сайлов бор ва бу одимлар ғалабани мустаҳкамлаши турган гап. Оффарин, сиёсат мана бунақа бўлибди.

Шундай дейману ёдимга Эрдўғаннинг феврал ойида Қирғизистонга боргани келди. У Бишкекда Роза Ўтинбоева, Алмазбек Атамбаев  билан роса чойлашди, парламентда нутқ ирод қилди.  У сафари давомида:

Инқилоблар ҳақида гапирди…

Ўшанда Туркиянинг иқтисодий томондан зарар кўргани ҳақида гапирди…

Мафия ҳақида гапирди…

Порахўрлик  ҳақида гапирди…

Қирғиз талабларига Туркия олийгоҳларидан қўшимча ўринлар бериш ҳақида гапирди…

Лекин ўзбеклар қирғин қилингани ҳақида лом-мим демади. Туркча ибора билан айтганда худди бу воқеа умуман юз бермаган каби “давранди” ва Ўтинбоева хоним уни “миллатлараро дўстликни мустаҳкамлагани учун” Данакер ордени билан тақдирлади.

Туркияда ўзбеклар жуда оз ва сиёсатга деярли таъсири йўқ..

Агар Туркияда ўзбеклар алавийлар ёки курдлар каби катта кучга соҳиб бўлганда борми ҳозир катта сайлов олдидан Қирғизистондаги қирғин бош масалага айланган ва Эрдўған жаноблари Бишкек ва Ироққа эмас, Ўшга қатнаб юрган бўларди. Балки “Ўзбек туркнинг бош бўғинидир!” деган гап шиорга айланарди. Бугун эса бўш бўғини..

Сиёсат, шунақа…

Ж.Маматов.

30 март, 2011 йил.

jahonnoma.com

 

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Mushohada. Bookmark the permalink.

7 Responses to Ўзгармаган мавзулар

  1. Нодир says:

    Ассалому алайкум. Жахонгир ака. Албатта хар бир сиёсатчи узининг сиёсий фаолияти давомида хакикат, инсоф деган кадриятларни ортга суриб куишга мажбур булади. Шахсан жаноб Эрдўған хам хакикий мусулмон була туриб, мусулмончиликка умуман зид булган миллатчилик каби иллатга куз юмди ва киргиз хукумати аъзоларига бу хакда танбех бермади, Киргизистондаги узбек биродарлари хакида кайгурмади. Сизнингча бунинг ортида Узбекистон хукуматининг Туркияга нисбатан олиб бораётган бугунги сиёсати (турк халкларининг иттифокини бутунлай инкор этиши, сунгги пайтлар Узбекистонда турк бизнесменларига нисбатан булаётган нохакликлар) сабаб булмаётганмикан?

  2. ЖМ says:

    Ва-алайкум ассалом! Зукко фикр соҳибига ўхшайсиз. Айтганингиз ҳам сабаб бўлиши мумкин. Эрдўған агар ўзбекларга ёнбоссам Каримов бундан ҳам ғазабга минади, деб ўйлаган бўлса, ўзидан олдин Туркияни бошқарганларнинг сиёсатини такрорлаган бўлади. Чунки улар ҳам айни ҳадик билан ўзбек халқидан юз бургандилар…
    Ҳурмат билан ЖМ

  3. Pingback: TURKNING BO‘SH BO‘G‘INI – turonzamin.org « Qulnoma

  4. qulnoma says:

    Assalomu alaykum,

    Afsuski shunday bo’ldi…

    Gap ko’p lekin gapning oxiri shu: Kim tush ko’ra oladi? Mana Turkning bosh bo’g’ini o’sha bo’ladi… Nima deysiz Jahongir aka? Tush ko’ra o’ladigan odamlarimiz, tuzilma yoki jamg’armalarimiz, shoir u yozuvchilarimiz, tashkilotlangan miyalarimiz bormikin?

  5. JM says:

    Дўстим сиз каби истеъдоли инсонлар бор экан бир кун ўзбек туркнинг бош бўғини эканлигини исботлайди. Бунга заррача шубҳа йўқ менда. Тушларимга она бўри киради баъзан…

  6. YouKnow says:

    Hayot shunaqa ekan. Sizga ba’zida havasim keladi, ba’zida ayblagim. Shunaqa ajoyib inson nimaga oddiy bir haqiqatni tushunmadi deb. Balkim Ozbekistonda qolsangiz koproq foydangiz tegarmidi? Lekin sizni ayblamoqchi emasman. Sizdan javob ham kutayotganim yoq. Javob bazida yoqqa ohshaydi. Lekin ahtarsang javobsiz holatni ozi yoq! Balkim javob toparmiz ham bir kuni. Hech kim bilmasa ham siz bilasiz kimlgimni, yahshi tushunasiz nima deyayotganimni ham. Javob topish kerak nima qilib bolsa ham!

  7. YouKnow says:

    Nimagadir Ozbek halqini koklarga kotarmoqchi, qanaqadir ajoyib oziga hos, kamchiligi yoq millat deb boshqarayotgan hukumat ham, chetda yurgan muholifat ham nimagadir erishmoqchi boladi. Balkim buni keragi yoqdir? Balkim tan olish kerakdir kamchilikni? Balkim doim kimdandir umid qilishni orniga, kimgadir nimadir berish haqida oylash kerakmasmikin?

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s