Ўзгармаган мавзулар

Эрдўған ва турк дунёси

Сиёсат ўз номи билан “сиё” -”сат”- қора қудрат.

Кеча ва бугун Туркияда Бош вазир Ражаб Тайиб Эрдўғаннинг Ироққа сафарини муҳокама қилишмоқда.

Эрдўған Насафга бориб Оятилло Саид Али Сустани билан сунний ва шиалар орасидаги душманликка чек қўйишни муҳокама этибди. Кейин илк сунний-лидер сифатида Ҳазрат Али мақбарасини зиёрат қилибди.

Туркияда йигирма миллион атрофида алавийлар бор ва улар асосан унинг партиясига эмас, жумҳуриятчиларга овоз берадилар.

Кейин Эрдўған Эрбилга бориб, курдларнинг лидери Барзоний билан учрашибди ва бу қайси бир маънода Курдистонни тан олиш дейишмоқда. Туркияда курдлар деярли ҳукмрон синф.

Дарвоқе, июн ойининг бошида катта сайлов бор ва бу одимлар ғалабани мустаҳкамлаши турган гап. Оффарин, сиёсат мана бунақа бўлибди.

Шундай дейману ёдимга Эрдўғаннинг феврал ойида Қирғизистонга боргани келди. У Бишкекда Роза Ўтинбоева, Алмазбек Атамбаев  билан роса чойлашди, парламентда нутқ ирод қилди.  У сафари давомида:

Инқилоблар ҳақида гапирди… Continue reading

Ярми ҳазил, ярми чин

“Подробности.buz” хабар қилади

Шанхай хамкорлиги ташкилоти (ШОС) матбуот маркази хабар беради. Ташкилот Низомининг 4-бандига мувофик охириги 2 йил мобайнида ШОСга аьзо давлатлар рахбарларини узгартириш масаласида Кенгаш тасдиклаган жадвал муваффакиятли бажарилаябди. Хозирги кунгача Киргизистон, Россия ва Хитой давлатлари узларига юклатилган мажбуриятларни аъло бажарилишини таъминладилар. Жадвал муддати тугашига колган 9 ой мобайнида колган ташкилот аьзоларида хам ушбу тадбир муваффакиятли утишига шак-шубха йук.
Х Х Х
«Узбекистон маданияти ва саньати Форуми» Фонди якиндагина утказган ва дунё оммавий ахборот воситаларида катта шов-шувга сабаб булган «Moderh dance ва Hip-hop, Street-dance ва Break» танлов конкурсининг мухокамаси тугамай туриб, кейинги улкан лойиха– «Наnd-made махсулотлари кургазмаси»ни утказишни бошлаганини маьлум килди. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

Ярми ҳазил, ярми чин
Оксаройда ёшлар орасида Осиё биринчилигида катнашган Узбекистон терма жамоасини кабул маросими булиб утди. Учрашув чогида ярим финалда Жанубий Кореядан маглуб булганликдан каттик ранжиган давлат рахбари футболчи ва мураббийларни болхонадор танкид килгар экан, маглубияни эртасигаёк ракибни кайта уйинга таклиф килиб, ундан уч олиш лозим булганлигини таькидлаган. Учрашувда иштирок этган мутаххассислар давлат рахбарига мусобака Низоми бир неча йил аввал тасдикланиб, унда бундай уйинлар кузда тутилмаганлиги хакида фикр билдиришганида юртбошимиз мусобака ташкилотчиларини ва Осиё футбол федарацияси рахбарларининг оналари ва бувиларини йигилганларга эслатган. Шунинг билан бир каторда бундай аламли маглубиятлар давом этар экан, республика Футбол федерацияси раисига куп йиллар илгари берилган «сарой ошпази» фахрли унвонидан махрум килиши хакида жиддий огохлантирган.
Х Х Х
2 кун илгари Тошкент халкаро аэропортида 2012-йилда Россия давлатига мехнат мухожирлигига кетаётган 5 миллионнинчи хамюртимиз руйхатдан утди. Наманган вилояти Чуст туманидан булган ушбу фукарога тантанали равишда совга-саломлар топширилди. Табриклаш маросимида сузга чиккан «Узбекистон хаво йуллари» кампанияси касаба уюшмасининг раиси унга соглик-саломатлик ва ишларида омад тилар экан, келажакда Россиянинг борган худудида колиб кетиб, уша ерни фукаролигини олгани маькулрок эганлигини тантана сабабчисига ургулади. Continue reading