Ярми ҳазил, ярми чин

Tанлов-конкурс

«Олам. buz»   агентлигини   хабар  беришича    утган   хафта   таникли   адиб  Гугуша  сценарийси   буйича   суратга   олиниши   мулжалланган   фильмда   асосий   ролни    ижро   этиш    учун     Тошкентга   машхур   француз   актери   Жерар   Депардье   ташриф   буюрган.  Бошланиши  керак  булган   фильмни   суратга  олиш  жараёни    тез-тез   электр   энергиясини   учиб  колишига   ухшаш   обьектив   сабабларга   кура   кундан-кунга   кечиктирилмокда.  Вактни  бекорга  утказмаслик  учун  таникли   мехмон   махаллий   чойхоналарда  ош  килиш  сирларини  урганаябди.

XXX

Тошкент   шахар  хокимининг  «Туйлар   ва  нахорги  ош  тадбирларини  ихчамлаштириш»  хакидаги  карори  «1000та  никох   ва  1000та  суннат  туйи»   тадбирлари  доирасида  Тошкент   худудида    утказилиши  мулжалланган    18та   никох    ва  41та   суннат  туйларида  бериладиган  нахорги  ошларни    олдиндан    режалашлирилган    соатларда    ташкил  килинишини   хафв  остига  солди.   Бундай   холатда   Фонд  Форум  маьмурияти  ушбу  туйлар  хомийларини   туйларга  сарфланиши    мулжалланган  маблагларнинг    «куругини»  Фонднинг  Тошкент  шахри  Узбекистон  шох  кучаси  80-уйда  жойлашган  оффисига  етказиб  беришларини  сурайди.

XXX

Ходисалар    хроникасидан.   3  кун   илгари   Тошкент    шахрида   хали   аникланмаган  холатларда   узок   йиллардан    бери   авайлаб сакланаётган  ва  куплаб   давлатларга  урнак  булиб  келган   «Ривожланишни   «Узбек  модели»   сирли  равишда   йуколган.  Давлат  рахбарини  шахсан  узи   яратган    ушбу   кимматбахо    матахни   сакланаётган   жойини   аниклаш   учун   Ички  ишлар   вазирлиги   энг  тажрибали  ходимларини  жалб  килган.  Кидирувлар  жараёнига   ушбу   моделни   хеч   ким   хеч   качон   курмаганлиги  жиддий   халакит  килаябти.    Буюк Британияда чоп этиладиган «Гиннесс» рекордлар китоби муаллифлари жахонда мода хафталиклари, заргарлик ва косметика курсатувларини сурункали равишда ташкил килиш билан шугулланувчи шахслар орасида мавжуд ягона сиёсатшунослик фанлари доктори-профессор Узбекистондан эканлигини эьтироф этишади. Шунинг билан бир каторда у одамни исми-шарифи очикланишидан китоб муаллифлари бош тортган.

XXX

Узбекистон Вазирлар Махкамасининг карори билан 2012-йил пахта хосилини сотишдан тушган маблагларни ярми «Узбекистон маданияти ва санъати Форуми» Фонди томонидан ташкил килинган давлат ахамиятига эга «Замонавий хореография, спорт пластикаси, Street dance, Modern dance, Hip-Hop, Breake хамда Dancehall» халкаро танлов-конкурси утказишдаги харажатларни коплашга йуналтирилган.
XXX

Узбекистон Давлат солик кумитаси Швейцариянинг энг бой аёлларидан бирининг охириги ойларда сурункали равишда Узбекистонда яшаётгани хамда уз фаолиятини шу ердан амалга ошираётгани натижасида Давлат бюджетига катта микдорда кушимча солик маблаглари келиб тушишини башорат килмокда.

Янгиликларни кузатишда давом этамиз. 2012-йил 17-ноябр. М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.