Ярми ҳазил, ярми чин

Tанлов-конкурс

«Олам. buz»   агентлигини   хабар  беришича    утган   хафта   таникли   адиб  Гугуша  сценарийси   буйича   суратга   олиниши   мулжалланган   фильмда   асосий   ролни    ижро   этиш    учун     Тошкентга   машхур   француз   актери   Жерар   Депардье   ташриф   буюрган.  Бошланиши  керак  булган   фильмни   суратга  олиш  жараёни    тез-тез   электр   энергиясини   учиб  колишига   ухшаш   обьектив   сабабларга   кура   кундан-кунга   кечиктирилмокда.  Вактни  бекорга  утказмаслик  учун  таникли   мехмон   махаллий   чойхоналарда  ош  килиш  сирларини  урганаябди.

XXX

Тошкент   шахар  хокимининг  «Туйлар   ва  нахорги  ош  тадбирларини  ихчамлаштириш»  хакидаги  карори  «1000та  никох   ва  1000та  суннат  туйи»   тадбирлари  доирасида  Тошкент   худудида    утказилиши  мулжалланган    18та   никох    ва  41та   суннат  туйларида  бериладиган  нахорги  ошларни    олдиндан    режалашлирилган    соатларда    ташкил  килинишини   хафв  остига  солди.   Бундай   холатда   Фонд  Форум  маьмурияти  ушбу  туйлар  хомийларини   туйларга  сарфланиши    мулжалланган  маблагларнинг    «куругини»  Фонднинг  Тошкент  шахри  Узбекистон  шох  кучаси  80-уйда  жойлашган  оффисига  етказиб  беришларини  сурайди. Continue reading