Ярми ҳазил, ярми чин

Тўйлардан Хитойга

Йил давомида ўтказилган «1000та никоҳ тўйи» тадбирининг якуний мингинчи тўйи таниқли эстрада хонандаси Рустам Мадумаров ҳамда асли ўзбек Швейцариялик аёл билан бўлиб ўтади.

Ушбу тўй маросими ёшларнинг ниҳоят ЗАГС идораларида ўз муносабатларини расмийлаштиш ва «Камолон» масжитида диний никоҳдан ўтиш тадбирларини ўз ичига қамраб олиши мўлжалланган. Фонд Форумнинг Молия бошқармаси хабар беришича ушбу тўйга «1000та никоҳ тўйи» тадбирини ўтказишдан йил мобайнида тушган даромад маблағларини йўналтириш мўлжалланмоқда.

XXX

«Ўзбекистон маданияти ва санъати Форуми» Фонди жаҳонда таниқли «Мерседес-Бенс» фирмасига мактуб йўллаб, ушбу ширкат томонидан Милан, Париж ва Цюрих шаҳарларида 2012-йил ноябр-декабр ойларида ўтказиладиган Жаҳон мода ҳафталикларида ўта бандлиги туфайли «Guli» брендини қатнаша олмаслигини афсуслик билан хабар берган ва ташкилотчилардан узр сўраган. Жавоб мактубида таниқли ширкат бу ҳолатни ўта мамнуният билан қабул қилганини билдиради.

XXX
Пекин шахрида булиб утган Хитой коммунистик партиясининг 18-курултойида иштирок этган Узбекистон делегацияси кеча кечкурун Тошкентга кайтиб келди.

Аэропортда йигилган оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида делегация рахбари ташриф унумли утганлигини хамда сьезд ишида катнашган делегация аьзолари кариб колган давлат рахбарини узгартириш тажрибаси билан якиндан танишганликларини таькидлаган. Бу хакида «Жахон.уз» агентлиги хабар беради.

Янгиликларни кузатишда давом этамиз. 2012-йил 16-ноябр. М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.