“Туронзамин” почтасидан

ЯРМИ ХАЗИЛ, ЯРМИ ЧИН ХАБАРЛАР

Барак Обамани АКШ президенти лавозимига кайта сайланиши муносабати билан Узбекистон президенти номига табрик хатлари келиши давом этмокда. Бир гурух тошкентлик мехнат фахрийлари пойтахтда жойлашган Ок сарой худудини «Ок уй» деб номлаш ташаббуси билан чикишган. Шунингдек мактубларда Тошкент шахрини «Ташингтон», Миллий Хафвсизлик хизматини «Марказий Разведка бошкармаси» деб номлаш, Узбекистон президент сайланган муддатни АКШ президенти сайланган кундан бошлаб хисоблаш хакида таклифлар келиб тушмокда.

XXX

«Харакат» сайти хабар беришича «Бирлик» партиясининг бир гурух аьзолари Узбекистон бюджетига тааллукли булган ва узок йиллардан бери номаьлум деб хисобланган ракамларни куп йиллик тадкикотлар натижасида аниклашга хамда аникланган ракамларни биринчи булиб эьлон килишга эришишган. Кибернетика ва олий математика фанлари асосларига таянган холда латта чайнашда катта мохирлик курсатиб килинган ушбу кашфиётларни Нобел мукофотига тафсия килиш мулжалланмокда.

XXX

Узбекистон Ахборот агентлигидан ута мухим хабар. 14-ноябр куни кечга якин Тошкент шахридан бор-йуги 12км узокликда жойлашган Урта Чирчик тумани Корасув кишлоги ахолисига бир вактни узида хам электр энергияси, хам табиий газ хамда ичимлик суви берилиши таьминланган. Бундай ходиса табиатда камдан-кам учраши мумкинлиги туфайли махаллий ахоли бу холатни Гиннесс рекордлар китобига юборишни мулжалламокда.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 15-ноябр 2012-йил. М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.