“Туронзамин” почтасидан

ЯРМИ ХАЗИЛ, ЯРМИ ЧИН ХАБАРЛАР

Барак Обамани АКШ президенти лавозимига кайта сайланиши муносабати билан Узбекистон президенти номига табрик хатлари келиши давом этмокда. Бир гурух тошкентлик мехнат фахрийлари пойтахтда жойлашган Ок сарой худудини «Ок уй» деб номлаш ташаббуси билан чикишган. Шунингдек мактубларда Тошкент шахрини «Ташингтон», Миллий Хафвсизлик хизматини «Марказий Разведка бошкармаси» деб номлаш, Узбекистон президент сайланган муддатни АКШ президенти сайланган кундан бошлаб хисоблаш хакида таклифлар келиб тушмокда. Continue reading