Демократия меваси

Муаз Ал-Хатиб

Муаз Ал-Хатиб

 Сурия мухолифати бирлашди

АҚШнинг босими ва дастаги натижасида Сурия мухолифати бирлашди. Бу мухолифатни Араб дунёси тан олганини эълон қилди.

Бу эса Башир Асад режимининг куни битмоқда деганидир. Клинтон-Буш даврида ишлаб чиқилган дастурга асосан мусулмон давлатларига демократик йўл билан норадикал диндорларни келтириш режаси бирин-кетин амалга ошмоқда. Инқилоблар-демократия йўли билан ҳокимиятга келган мусулмон лидерлар ҳозир АҚШ билан яқин ҳамкорлик қилмоқдалар.

Мусулмон мамлакатлар бошига чиқиб олган диктаторлар АҚШдан пул ва қурол олган ҳолда икки томонлама ўйин қилиб келганлари жиддий норозиликларни келтириб чиқарганди. Бунинг устига инжиқ диктаторларга нисбатан норадикал мусулмон раҳбарлар билан ишлаш осонлигига ишонч ҳосил қилинган.

Қатар пойтахти Дохада Сурия мухолифати АҚШ билан ҳамкорлик тарафдори бўлган собиқ имом Муаз Ал-Хатибни умуммухолифат лидери этиб сайлаганини Вашингтон самимий қабул қилди.

Бу сиёсат Ўзбекистон учун ҳам қўлланилишини ҳали кутмаслик керак. Чунки Ўзбекистон шароитида дунёвийлик ва демократияни юракдан тан оладиган, дунёнинг супер давлатларини, жумладан АҚШни қўллаш кераклигини англаб етадиган диний мухолифат етишиб чиққан эмас. Бундай мухолифат бир куни ўзини кўрсатса, табиийки, Ўзбекистон режими учун алтернатив куч сифатида қабул қилиниши мумкин.  Бу эса узоқ келажак. Чунки Ўзбекистон аввал демократия йўлидан ўтиши керак.

(“Туронзамин”. Дунё агентликлари шарҳлари асосида).

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.