Эшитмадим деманглар…

Ярми ҳазил, ярми чин

«Рейтер» агентлигининг хабар беришича АҚШда машҳур «Гуантанамо» қамоқхонасини бузиш ишлари бошлаб юборилган. Давлат департаментининг қарори билан демонтаж қилинган бино ва ускуналар ушбу нарсаларга катта талаб мавжуд бўлган Ўзбекистон давлатига ҳадя сифатида топширилади.

* * *
Россия Президенти В. Путин текин иш кучи бўлган муҳожирларни етказишдаги кўп йиллик самарали меҳнатлари ва Россия иқтисодига қўшган улкан ҳиссалари учун Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентларини «Социалистик меҳнат Қаҳрамони» юксак унвони билан тақдирлаган.
Бу ҳақида Президент матбуот маркази хабар беради.
* * *
«Бирдамлик» халқ ҳаракати Ўзбекистон мустақиллиги кунига бағишлаб ўтказилган «Оммавий ОШ» кўрик-танловига якун ясади. Тадбирга қўшган катта ҳиссаси инобатга олиниб Ўзбекистон давлати раҳбари «ЮртОШи» унвони билан тақдирланди.

Янгиликларни кузатишда давом этамиз. 12-ноябр 2012-йил. М.Мансур

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA. Bookmark the permalink.