Нуқтаи назар

ЯНА ЗЕХНИЯТ ХАҚИДА

Охирги пайтларда баъзи иддаоли мухолифат лидерларининг “Озодлик учун ўлишга тайёрларгина озодликка лойиқдир!” “Ёшлар ўз қобиқларидан чиқиб озодлик учун курашишлари керак!” кўринишади чақириқлари кўпайиб қолди. Эртага Озодлик радиоси мазкур мавзуни “Озодлик Online” дастурида мухокама хам қилмоқчи.

Уларнинг хаммасига шуни эслатиш жоизки сиёсий конъюктура собиқ сиёсатчилар қолдирган сиёсий багаж ва бугунги амалдаги сиёсатчиларнинг онгидан келиб чиқиб шаклланади. Шу жумладан бугунги авлод ёшларининг сиёсий онги хам. Агар бугун ёшлар ўз қобиқларига кириб олган, ўз турмуш фаровонликлари ва иқтисодий муаммоларидан ортиб режим билан курашмаётган бўлсалар демак бу қаерлардадир ўзини сиёсий куч деб эълон қилган мухолифатчилар хам айни муаммолар гирдобидан чиқиб прагматик кураш олиб бормаяпти деганидир. Яна бу озодлик учун ўлимга чорлаётганларнинг ўзлари хеч қачон озодлик учун ўлимни кўзга олмаганлар ва хануз бу ишни қилолмаяптилар деганидир.

Ёшларни сиёсий онгини шакллантириш билан уларни хаос вужудга келтиришга чорлаш ўртасида қандай фарқ борлигини, агар содир бўлса бу ходисаларнинг қай оқибатларга олиб келишини тушуниб етмасликлари эса бугунги сиёсий конъюктуранинг мазкур холда шаклланишига айнан манашу савиясиз “мухолифатчилар” туртки бўлганини кўрсатади.

Яна охирги пайтда баъзи ўзини мухолифатчи санайдиганлар томонидан Ўзбекистон халқи ва ўзбек миллатини турли хайвонларга ўхшатиш, уларни зехниятдан келиб чиққан холда сиёсий пассивликлда айблаш холлари хам кўпайиб қолди. Гап шундаки халқ ва миллатлар хақида бундай стереотипларга берилиш хам савиясизликдан бошқа нарса эмас. Инсон ирқ ва миллатидан катъий назар ақлий ва жисмоний жихатдан бир хил имкониятларга эга бўлганидек зехният бобида хам фарқланмайди. Аммо ўша зехният ижтимоий-сиёсий конъюктурага қараб ўзгариб, вазиятга мослашиб боради.

Мисол керакми? Шимолий ва Жанубий Кореаларни олинг. Бир миллат, айни халқнинг авлодлари. Айни зехният ва ягона тарихий негизга эга икки давлат. Бири диктарура энг авжига чиққан давлат бўлса иккинчиси энг ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин олган. Шундай экан Шимолий Кореа халқини “балиқ” ёки “қўй”ликда айблаш мумкинми? Ёки вақтида бир оила вакиллари харбийлар ёрдамида бутун халқни манқуртлаштириб олганига индамасдан қараб турган, балки бунга хисса қўшган сиёсий мухолифатини айблаш керакми?

Ўзбекистонда қачон ўзгаришлар бўлади: қачонки халқни ўз шахсий манфаатлари йўлида озодлик учун курашга чорлаётганлар халқ учун жонларини қурбон қила олишганида!

Ўктам Худоёров.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Tahlil. Bookmark the permalink.