Эшитмадим деманглар…

Ярми ҳазил, ярми чин

«Рейтер» агентлигининг хабар беришича АҚШда машҳур «Гуантанамо» қамоқхонасини бузиш ишлари бошлаб юборилган. Давлат департаментининг қарори билан демонтаж қилинган бино ва ускуналар ушбу нарсаларга катта талаб мавжуд бўлган Ўзбекистон давлатига ҳадя сифатида топширилади.

* * *
Россия Президенти В. Путин текин иш кучи бўлган муҳожирларни етказишдаги кўп йиллик самарали меҳнатлари ва Россия иқтисодига қўшган улкан ҳиссалари учун Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентларини «Социалистик меҳнат Қаҳрамони» юксак унвони билан тақдирлаган.
Бу ҳақида Президент матбуот маркази хабар беради. Continue reading

Нуқтаи назар

ЯНА ЗЕХНИЯТ ХАҚИДА

Охирги пайтларда баъзи иддаоли мухолифат лидерларининг “Озодлик учун ўлишга тайёрларгина озодликка лойиқдир!” “Ёшлар ўз қобиқларидан чиқиб озодлик учун курашишлари керак!” кўринишади чақириқлари кўпайиб қолди. Эртага Озодлик радиоси мазкур мавзуни “Озодлик Online” дастурида мухокама хам қилмоқчи.

Уларнинг хаммасига шуни эслатиш жоизки сиёсий конъюктура собиқ сиёсатчилар қолдирган сиёсий багаж ва бугунги амалдаги сиёсатчиларнинг онгидан келиб чиқиб шаклланади. Шу жумладан бугунги авлод ёшларининг сиёсий онги хам. Агар бугун ёшлар ўз қобиқларига кириб олган, ўз турмуш фаровонликлари ва иқтисодий муаммоларидан ортиб режим билан курашмаётган бўлсалар демак бу қаерлардадир ўзини сиёсий куч деб эълон қилган мухолифатчилар хам айни муаммолар гирдобидан чиқиб прагматик кураш олиб бормаяпти деганидир. Яна бу озодлик учун ўлимга чорлаётганларнинг ўзлари хеч қачон озодлик учун ўлимни кўзга олмаганлар ва хануз бу ишни қилолмаяптилар деганидир.

Ёшларни сиёсий онгини шакллантириш билан уларни хаос вужудга келтиришга чорлаш ўртасида қандай фарқ борлигини, агар содир бўлса бу ходисаларнинг қай оқибатларга олиб келишини тушуниб етмасликлари эса бугунги сиёсий конъюктуранинг мазкур холда шаклланишига айнан манашу савиясиз “мухолифатчилар” туртки бўлганини кўрсатади. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

НЕГА ХОРАЗМДА ПАХТА МАВСУМИ ТУГАМАЯПТИ?

10 ноябр куни Хоразм вилоятида пахта терим мавсумига ёппасига сафарбарлик эълон қилинганига 65 кун бўлган бўлсада оммавий сафарбарлик хануз тугамади. Бу йил пахта хосили яхши бўлгани республикада терим мавсуми узайиб кетишига сабаб бўлди. Аммо Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида теримчилар хануз ёппасига далаларда қолаётгани ва оммавий сафарбарлик мавсумининг тугамагани бу вилоятрлардаги иккита йирик пахта тозалаш заводларида катта миқдорда пахта хосили ёниб кетгани билан боғлиқдек кўринади.

Аслида Хоразм вилоятида далаларда пахта қолмаган бўлсада терим мавсумига бархам берилмаётганининг бошқа сабаби бор. Маълумки бу йил пахта йиғим-теримига мактаб болалаларини жалб қилмаслик борасида қатъий кўрсатма берилди. Натижада республика миқёсида бюджет ташкилотлари ишчиларнинг деярли хаммасини теримга оммавий сафарбар қилинди. Бу билан бирга махаллий хокимликларга бюджет ташкилотларида банд бўлмаган ахолининг хам имкон қадар катта қисмини теримга жалб қилиш кўрсатмаси берилди. Хамма имкониятдан ўз манфаатлари учун фойдаланишга уринадиган хокимят вакиллари бўлса теримга чиқишни истамаган оила вакиллари учун кундалик “бадал” тўлаш сиёсатини ишлаб чиқишди. Вилоят хокимининг шахсий кўрсатмаси асосида махалла фуқоролар йиғини раисларига ўз махаллаларидаги хар бир оиладан пахта теримига камида бир кишини чиқариш ёки бундай имконияти бўлмаган ёки теримга чиқишни истамаган оилалардан кунига 15 минг сўм миқдорида бадал ундириши талаби қўйилди. Continue reading