“Туронзамин” почтасидан

СИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР

1. Гугуша Миробод судида эри билан ажрашаябди. Суд мажлиси тугагач собик эридан дусти сураябди:
-Батамом ажрашиб булдингми?
-Ха. Лекин то у янги эр топмагунига кадар вазифамни бажаришим шарт экан.

2. Баракатопгурга бемахал коронгу кучада карокчи пичок тиркабди:
-Пулларингни чикар!
-Огайни, бекор килаябсан. Мен давлат рахбариман!
-У холда менинг пулларимни чикар! Continue reading

АҚШ сайловлари

Обама  Оқ уйда- яна тўрт йил

Барак Обаманинг ғалаба нашидасини суришга вақти бўлмайди – унинг олдида ишончни оқлаш маъсулияти турибди.

6 ноябр тонггига қадар давом этган қизғин сайловолди кампанияси давомида Барак Обама Америка сайловчиларидан ўзи бошлаган катта ишларни охирига етказиш учун имкон ва муҳлат беришни сўради.

6 ноябр – “ҳукм куни”да аксар америкаликлар Обаманинг бу сўровини қондирдилар.

​​Ўз шаҳри Чикагодаги қароргоҳидан туриб тарафдорлари¸ қолаверса бутун Америка халқига қилган мурожаатида Барак Обама яхши кунлар олдинда эканидан гапирди:

– Бу оқшом¸ бу сайловларда сиз – Америка халқи босиб ўтган йўлимиз оғир бўлгани¸ унинг узоққа чўзилганига қарамай¸ ўзимизни қўлга олиб¸ ўз йўлимиз учун курашганимизни яна бир бор намойиш қилдингиз. Ўз қалбимизда бугун ҳаммамиз Америка Қўшма Штатларнинг энг яхши кунлари ҳали олдинда эканига ишонамиз¸ деди қайта сайлангани аниқ бўлганидан сўнг Обама. Continue reading