Жаҳонгир Муҳаммад

Мирсаидов ҳақидаги хотиралар

Мирсаидовни “Шукрулло” деганларини эшитмаганман. Ҳамма у кишини “Шукур Раҳматович” дерди. Ўзи ҳам шундай деб аташларни ёқтирарди, шекилли?

Шукур Раҳматович ҳақида у киши ҳаёт эканликларида кўп нарса ёзганман. Бугун ўйлаб қарасам, ёзилмаган нарсалар ундан ҳам кўп экан. Шулардан айримларини сиз билан баҳам кўрмоқчиман. Булар турли воқеалардир ва инсоннинг кимлиги воқеалар жараёнида кўринади. Бу воқеаларни эшитиб, Мирсаидов қандай одам бўлгани ҳақида ўзингиз хулоса қилинг.

1.Елцининг эътирофи

Ўзбекистон вице-президенти Мирсаидов раиси бўлган ҳукумат делегациялари таркибида Украина ва Россияга боргандим. Россияга 1991 йилда бордик. Ўшанда икки давлат ўртасида илк иқтисодий шартномалар имзоланганди.

Ҳайъат таркибига ҳукумат аъзоларидан ташқари Олий Кенгашдан Шавкат Ўразаев ва камина  киритилганди. Москвага боришимизни бир кун олдин билганман. Continue reading