Савол-Жавоб

Америкада халққа зуғум қилишмайди, халққа ёлворишади

САВОЛ׃ Ҳурматли  Жаҳонгир  ака!

Шу  кунларда   АКШда    президент   сайловлари    булиб   утади.  Сайловолди кампанияси тугаш   арафасида.

Шу   хакида   янгиликларни,  жумладан   сизни   ёзганларингизни   укиб  борар эканман,  купинча   узимизни  президентимиз    сайловлари   ёдимга   келади.

Мен  И.Каримовни   барча   сайловлари   арафасида    одатда   булиб  утадиган бизнинг худуд    сайловчилари   билан   учрашувлари    гувохи   булганман.  Бу учрашувлар  менда    жуда   огир  таассуротлар   колдирган.

Биринчидан    учрашувлар   утказиш   вакти  ва  жойи   охириги   дакикаларда  эьлон килинади.   Учрашув  катнашчилари  руйхати  хам  олдиндан  «юкорида»(менимча   вилоят  хокимлиги  ва  МДХ  хамкорлигида)  тузилади.  Катнашувчилар   учрашув  жойига  2-3  соат  илгари  келиши  мажбурланади.

Учрашув   жойи  купи  билан   200-300 одамга   мулжалланган    булади  ва  бу жойни   сахнасидан   тортиб   хожатхонасигача   харбийлар   бахайбат   итлар билан текширишганига   гувох   булганман.

Учрашувга    хар  бир  одам  паспорти   билан  солиштирилиб,   магнит   халкасидан  текширилиб     утказилади,  телефон, папка, сумкалари  олиб  куйилиб   кулига мажлисхонада   утирадиган  жойи   курсатилган   когоз   берилади.

Одатда  ёнингизда   доимо  бегона  одамлар(купинча  эркак  ёнида аёл). Олдиндан залга  МДХ   ходимлари    маьлум   тартибда    жойлаштирилади, хар  бирини    кулогини  тагида   «бугирсок».   Учрашувда   сузга   чикувчилар (одатда  4  еки  5 киши)  хамда  мажлисни   олиб  борувчи    билан  мажлисни олиб бориш    тартиби    ва   маруза текстлари   «юкори»   иштирокида   жуда  каттик чархланади.  Бу   текстдан  бир  огиз   хам  ошикча  гапириш  каттиян  ман килинади.

Билишимча  бу   масалага   марузачи  билан  бирга  жавобгарлиги    хакида   унинг рахбари   хам    огохлантирилади.  Бирон  учрашувда  на  чет  эл  журналистларини, на  бирон  савол  берувчини   учратмаганман.

Учрашув  олди   хавфсизлик  чоралари  жуда   кучлик   булганлиги    учун    бу  чоралар одатда  одамни  тинкасини  куритади  ва  шахсан  мен  доимо   «ишкилиб тезрок  бу  тадбир  тугасин»   кайфиятида  катнашганимни   эслайман.

Шундай булса  керак,  президентликка   давогарни   на  бир  марузаси, на  бир берган ваьдаси    эсимда  колмаган.

АКШ да  президентликка    давогарларни   ун  минглаб  одамлар  билан учрашаётганларини  гувохи  булаябмиз.

Бугун   бир  штатда  учрашув,  эртасига    минглаб  чакирим  узокдаги  бошка штатда. Лекин  барча  учрашувлар  тартибли,  одамлар  юзида  илик  кайфият  куринади.

Агар   менимча  АКШда  сайловолди  учрашувларидаги  хавфсизлик чоралари Узбекистондака   каби   инсонларга    нисбатан    хунук   ва   купол тартибда амалга оширилганда   эди,  менимча   бу  холатлар  шу  захоти  оммави ахборот воситаларида  мухокамага   асос  булар  эди.

Шу   масалада  уз  фикрларингизни  билдирсангиз.  Хурмат  билан  М.Мансур.

ЖАВОБ׃ Албатта, Ўзбекистондек диктатура ўрнатилган давлатда бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас.

Биз Америкага келган 1998 йилда ва умуман 2001 йилга қадар Оқ уйга истаган одам эркин кира олар эди. Оқ уй ёнидаги чиптахонадан бепул билетни олиб, навбатда турардингиз ва гид бир гуруҳни тўплаб, Оқ уй ичига олиб кирарди. Фақат Президент ва бошқалар ишлаб ўтирадиган жойларда у сиздан гаплашмасдан, секин юришни талаб қиларди, холос.

Лекин 2001 йил воқеалари ҳамма нарсани ўзгартириб юборди. Бугун АҚШда президент ва мақомининг ҳимояси кучли қўриқланади. Чунки ақлини еган инсонлар кўпайиб қолди. Ҳатто ўзбеклардан бири ҳам президент Обамага суиқасд қилмоқчи бўлиб, қўлга тушиб қамалиб кетганидан хабарингиз бор.

Шунинг учун сайловолди учрашувларида Президент ва мухолиф лидер кучли қўриқланади. Бу дегани учрашувга келган ҳар бир одам чиғириқдан ўтказилади дегани эмас.  Одамлар эркин. Асосий эътибор шу икки шахсни ногаҳоний ҳужумлардан қўриқлашга қаратилади.

Учрашув пайтлари ва жойи сир тутилмайди. Баъзан тор доирада ҳам учрашувлар бўлади-”донор”лар учрашуви. Ундай ҳолатларда сайлов кампанияси учун пул тўпланади. Кириш билети қиммат бўлади.

Президент ҳар қанча кучли қўриқланса ҳам барибир Ўзбекистондагидан минг карра енгил. Қайси йили Оқ уйда Барак Обама Ҳиндистон раҳбарини қабул қилар экан, ҳеч ким таклиф қилмаган эр-хотин бемалол ичкарига кириб, ҳатто Президент билан бирга суратларга тушгани ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлганди.

Учрашувларда президент ҳам, мухолифи ҳам сайловчиларнинг кўнглини олишга уринадилар. Битта сайловчини йўқотиш ҳам улар учун қимматга тушиши мумкин. Мана ҳозир Омаба ва Ромний  тарафдорлари сони тенглашиб қолган пайт.  Бундай пайтда ҳар бир сайловчининг овози қарийб олтинга тенг.

Кеча бизга президент Обамадан шахсий хат келди. Шунақа илиқ гапларки,  асти қўяверасиз. У яна тўрт йил ишлаш  учун изн сўраб ёлворган десам муболаға бўлмайди. Эртага Мит Ромнийдан ҳам келиши аниқ. У ҳам мени сайланг, деб ёлворади. Америкада шунақа, халққа зуғум қилишмайди, халққа ёлворишади.

Ҳурмат билан ЖМ.

jahonnoma.com

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Савол сўқмоғи, jahonnoma. Bookmark the permalink.