Сиёсий латифалар

“Баракатопгур” ҳақида

1. Савдо вазири баракатопгурга :

-Хужайин, ахолига сотиладиган калишларни 50% фоизга арзонлаштирдик. Халк сиздан роса хурсанд !

-Кандай килиб ?

-Унг пойини сотиб олган харидорга чап пойини текинга бераябмиз!

2. Ёрдачиси баракатопгурга:

-Кабулхонага бир нечта хокимлар келишибди.

-Нима хохлашар экан?

-Пуллари йук экан..

-Майли, бу сафар кираверишсин!

3. Вилоятдан Тошкентга келган кампир ёш йигитдан сураябди:

-Болам, Мустакиллик майдонини кандай топаман?

-Осон-ку, хола! Мустакилликни узунлигини Мустакилликни энига купайтирасиз, вассалом!

4. Чет эл давлатида баракатопгур шарафига банкет. Мехмонларга ичимлик тортаетган официант баракопгур ёрдамчисидан :

-Хужайин нимани ичишни яхши курадилар?

-Бизни конимизни!

5. Баракатопгурнинг фалончи фармонидан лавха:
…Ушбу фармон юртимиз инсонларини бадавлат ва бахтли булишини т таьминлаш максадида кабул килинган (Инсонлар руйхати илова килинади).

6. Вилоят хокими хотинига:
-Бугун менга баракатопгур кунгирок килди.
-Нима деди? Факат сукинишини гапирмай куяколинг
-Умуман олганди индамади.

7. Баракатопгур тилла балик тутиб олибди.
-Кимлигингни айтсанг, 3та илтимосингни бажо киламан, – дебди балик.
-Мен шу ерларни хужайини фалончи буламан.
-Тушунарлик. Яхшиси мени ковуриб еб куя кол. Бари-бир хеч нарсадан хеч качон
миннатдор булмайсан.

8. Тошкент хокими вилоятдан келган йигитни ишга олаябди.
-Йигит, давлатимиз ривожининг 5та тамойилини санаб берингчи.
-Бунака нарсаларни эшитмаганман умримда.
-Юртбошимизни китобларини укимаганмисиз?
-Юртбоши деганингиз ким?
– Ахир хар куни радио ва телевизорда курсатишадику. Курмаганмисиз хеч?
-Биз томонларда радио-телевизорлар ишламайди. Бунака нарсалардан
бизлар бехабармиз.
– Каердан келгансиз узи?
-Чеккатинч кишлогидан.
Хоким бир оз уйланиб орзу килаябди:
-Эх! Кани энди хамма нарсага тупуриб бирон йилга Чеккатинч кишлогига
кетиб юборсам эди – я!…

М.Мансур. окт. 2012-йил

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv, Latifalar. Bookmark the permalink.