Мулоҳаза

adabiyot

Тил ва дил бир бўлмаса…

Ўзбек тилини давлат тили қилдик, катта ютуққа эришдик, деймиз. Истаган журналист-газетчидан сўранг, ҳар қандай расмий хабар, баёнот ва ҳатто президентнинг қўшни ҳовлиларга бир тийинга қиммат сафари бўйича ҳисоботлар ҳам аввал русчада тайёрланиб, кейин тунги биргача ўзбекчага ўгирилади.

Қани биз эришган ютуқнинг асл белгилари, қаерда кўряпсиз уни? Кўчага чиқиб атрофга қаранг, худди Россияда юргандай сезасиз ўзингизни. Айрим газеталарни ҳисобга олмаса нимаики ўзбекчада тақдим қилинса ғиж-ғиж ҳатога тўла, нега? Сабаби “давлат тили” иккинчи даражали мақомда. Бу давлатнинг тили тўқмоқ, ҳаёти заҳарку, балким шудир эришган ютуғингиз?!

Қани биз эришган ютуқнинг белгилари? Нега ҳеч бўлмаса шу масалада уялмаймиз, ахир эришиш учун тиришдик, ҳатто эришгандай ҳам бўлдик, аммо бизни парчалаб ўз уйимиздан қувиб чиқаргач, эришган ютуқларимизни ҳам яксон қилишди, деб нега дадил айтолмайсиз? Биз эришган (гўёки) ютуқдан асар ҳам қолмаган, йўқ у!

Аммо мақтанамиз. Бу чиқишларнинг ҳаммаси менга этикдўз қари чолни эслатади. Нуқул ел чиқариб ўтиради,, қари билганни пари билмас, дарди шунақа шўрликнинг, қаричилик ахир. Ўша шўрлик ҳар сафар, “шунақанги ух-х, йигит бўлганман, шунақанги титратардим”, деб мақтанади, аммо ҳар бир сўзи “пирт-пирт” билан тўлдирилиб бориши туфайли ҳеч ким унинг кечаги шуҳрати ҳақдаги ҳиқоясини тинглай олмайди. Одам кечаги билан эмас, бугунги билан фархланса арзийди, бугунимиз ҳақида гапирайлик, энди!

Ваҳиманни қаранг, биттаси менинг сайтим МХХга нишон бўлди, менга қарши бирбалотуйпинг қилишяпти, дейди, тавба, ахир нима хатаринг борки, сенга қарши чора кўрилса? Бир-биринг билан тузук-қуруқ келишолмайсану зўрликни даъво қиласан. Ахир кулгилими? Ахир ўзингиз мантиқан ўйланг, ўзбекча сайт Европа ёки АҚШда машҳур бўлиши мумкинми, албатта йўқ. Унинг асосий ўқувчиси фақат ва фақат ўзбеклар бўлади, шу тилни тушунадиганлар бўлади. Энди агар сайтинг қурғур Ўзбекистонда эркин очилмаса, сени “астротупук”ми нима бало қилишдан нима фойда, ахир барибир ёзганингни ўзингдан бошқа ҳеч ким кўрмайди. Аввал ўзбекистондаги Интернет фойдаланувчи ҳақидаги аниқ ҳисоботга эга бўлволиб кейин дод солмайсанми?

Лекин анави демократлар ундай,  манависи бундай, деган гапларни эшитгач, ҳайрон қоламан, бу қанқаси бўлди ахир?! Ҳатто буюк дин уламолари ҳам қиёмат куни аҳволим не бўларкин деган ташвишда ўтган, сиз бўлсангиз бемалол ўзингизни чин мўмин билиб қолганларни ёппасига “мунофиқ”, “муртад”, деб юборяпсиз. Сизга нима башорат келдими, ким нималиги ҳақда? Балким сиз янги замон пайғамбаридирсиз? Астағфируллоҳ. Ахир мўмин одам оғзига жуда ҳам эҳтиёт бўлади, сизникидан эса боди кириб, шоди бемалол чиқади, нима кафиллигингиз борми?

Мен ҳар сафар, бунақанги гўёки муслиминларнинг чиқишларини ўқиганимда, қалбимда йиғи билан Тоиф воқеасини эслайман. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам қандай муносабатга дучор бўлдилар, қанчалар азобландилар, аммо бирортаси ҳақда, бу шўрликлар ҳаммаси мунофиқ, ҳаммаси динга душман деганлари йўқ, ҳатто Жибрийил алайҳиссаломнинг таклифини рад этдилар, вахоланки пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам рози бўлганида Тоиф йўқ қилинарди. Сиз ҳатто пайғамбардан ҳам оқилроқсизда а? Асл мўмин киши мўминликни ҳатто тортишувда ҳам намоён қила олади, бутун хулқи билан ўзига одамларни мафтун қила олади, аммо сиз ўзингиздан қочирасиз, юзингизда истара йўқ, астағфируллоҳ!

Демократлар баъзи мухолифат вакилларининг оилаларидан хабар олиб туришади, молиявий кўмак кўрсатишади, кўплаб қамоқда қолган муслимларнинг хонадонига ёрдам юборишади, хўш, шу иши учун улар мунофиқ бўлдими? Ахир шу эмасми чинакам мўминнинг иши, бировнинг ҳолидан хабар олиш. Сиз ўзингиз ҳеч бўлмаса шунга яқинроқ нимадир қилдингизми?

Сал қаттиқ гапириб юбордим, узр, астағфируллоғ.  Тавба қилинг, агар иймонда бўлсангиз. Ўйлаб кўринг, ишингиз ўзгаларга фойда келтиряпти ё ўзингизгами?

Тил ва дил бир бўлмаса, ҳеч нарса бўлмайди.

Нидои Мазлум.

Тошкент.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s