Ҳодиса (?)

Гурлан гуриллаб ёнди

Хоразм вилоятидан олинган маълумотларга қараганда Каримовнинг бу ерга сафари олдидан Гурлан пахта тозалаш заводида катта ёнғин чиққан.

Бу ёнғин натижасида 17 понт пахта (уюми) тўлалигича ёниб битган, камида яна 2 уюм чала ёниб ўчирилган. Ёнғин пайтида Гурлан туманига қўшни бўлган Манғит, Шовот ва Янгибозор туманларининг айрим қисмларини хам қалин тутун қоплаган. Вилоятда мавжуда ўт ўчириш техникасининг деярли барчаси жалб қилинишига қарамасдан ёнғин билан узоқ давом этган.

Президент Ислом Каримовнинг ташрифини кутаётган Хоразм вилояти рахбарияти учун бу катта зарба бўлди. Чунки пахта саноатида ёнғин чиқишини олдини олиш махаллий рахбарларга қўйилган энг мухим талаблардан саналади. Советлар даварида пахта режасини бажаролмаётган туманлар пахта қабул қилиш пунктларида кичик ёнғинлар ташкил қилиб катта миқдорда пахтани “списать” қилишарди. Мазкур кўзбўямачиликнинг олдини олиш учун мустақил Ўзбекистонда махаллий рахбарларга қаттиқ талаблар қўйилган. Ёнғин чиқишининг олдини олиш учун жуда катта тадбирлар ишлаб чиқилган ва бу масалага барча этапларда маъсулият билан ёндашилади. Натижада мустақиллик йилларида пахта билан боғлиқ йирик ёнғинглар умуман кўзга ташланмаган. Демак пахта тозалаш заводларида техник хатолик туфайли ёки тасоддифан ёнғин чиқиши эхтимоли паст.

Шу сабабдан бу йирик ёнғиннинг вилоятда олиб борилаётган қақшатқич терим кампаниясига норозилик сифатида уюштирилгани иддаоси илгари сурилмоқда. Вилоят рахбарияти ҳамрохлигида туман фаоллари билан учрашган Қишлоқ ва сув хўжалик вазири тумандаги баъзи фаолларни ноўрин хақоратлаб уларга тахдид қилган.

Хақоратланганлар орасида пахта ёки қишлоқ хўжалиги билан умуман алоқаси бўлмаган соха мансублари хам бўлган. Терим мавсуми учун вилоятга вакил этиб тайинланган вазир ўзини бешавқат ва қўрс амалдор сифатида танитди. Вазирнинг навбатдаги хақоратларни тинглаган Гурланликлар вилоят хокимига термулишган.

Аммо терим кампаниясининг 32 кунида давлат режасининг 90- фоизини урай деб турган туман фаоллари ўз хокимдан хам хақорат эшитишга мажбур бўлишган. Айтишларича манашу хақоратланганларнинг баъзилари маст холда юқорида тилга олинган йирик ёнғинни чиқаришгани тахмин қилинмоқда.

Хақиқатдан бу давлатда қанчалик сидқидилдан фидойиларча ишласанг хам хеч ким рахмат демайди, эшитганинг хақорат бўлади. Куни билан ухлаб, кечқурун маишатни қилиб тунда мажлис ўтқазадиган амалдорлар бўлса рағбат сифатида тахдид ва хақоратдан бошқа нарсани билишмайди.

Шу сабабдан пахта тозалаш заводидаги ёнғиннинг атайин уюштирилган бўлиш эхтимоли йўқ эмас. Аслида нима бўлганини албатта вақт кўрсатади.

Жамоатчи мухбиримиздан.

 

 

 

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.