Жаҳонгир Маматов

АССАССИН (Роман)

ЎН БИРИНЧИ БОБ

1999 йил Феврал

Вазирлар маҳкамасининг мажлиси 15 Феврал кунига белгиланган эди. Амалиёт ҳам шу кунга тайёрланганди. Аммо бирданига Каримов мажлисни 16 Феврал кунига қолдириши ҳаммани шошилтириб қўйди.

Рустам, Отабек ва Қорабой ака ёнма-ён хоналарда ётардилар. Деворлари бир эди, аммо ёнма-ёна эканликларини билмасдилар. Уларга ҳаётнинг қизиғи қолмаган ва фақат интиқом ҳисси билан яшардилар. Қорабой ака йўқ бўлган оиласи ҳаққи қасос олиш умида тонгни кутаётганди. Рустам ҳам ухламаётган ва тезроқ бу зулматли тун битишини истаётганди. Отабек эса “Эшик очилиши билан биринчи бўлиб югуриб чиқаман ва портлатгичлар солинган машинани ўзим бошқариб бориб ҳукуматнинг биносига ураман” деб ўйларди.

Уларнинг ҳар бирига алоҳида вазифа белгиланган ва алоҳида гуруҳларга киритилган эдилар. Улар билан алоқа қилган кишилар амалиётнинг барча нуқталаридан хабардор қилар эдилар.

Бу аввалига бироз шубҳа уйғотган бўлса-да, лекин кейинчалик улар Каримов ва унинг ҳукуматини йўқотиш учун жуда жиддий иш бораётгани ва бунда ўзлари ҳам муҳим вазифа олганларига чин дилдан ишониб қолгандилар.

Кечалари уларни олиб чиқиб, Мустақиллик майдони, Миллий банк ва бошқа жойларни кўрсатишар, қаёқдан келиб, қаерга ҳужум қилишни айтишар ва қуроллардан қандай фойдаланишни ўргатишарди. Кейин хариталарни келтириб, синовлар ўтказишарди. Бир марта Рустамни ҳатто чет элдан қайтган йигит билан учраштиришди. Унинг исми Зайниддин экан. Continue reading

Впрочем…

Евразийский союз: “объединение будущего” или “прошлого”?

Визиты президента России Владимира Путина сначала в Казахстан на IX Форум межрегионального сотрудничества, а затем в Киргизию еще раз указывают на то, что страны постсоветского пространства остаются приоритетным вектором внешней политики России. Об этом глава государства говорил неоднократно – на недавнем саммите АТЭС во Владивостоке, на совещании послов и постоянных представителей Российской Федерации за рубежом в июле и еще раньше в своих предвыборных статьях.

“Евразийство – тесная интеграция на новой ценностной, политической, экономической основе”, – писал президент осенью 2011 года в статье “Новый интеграционный проект для Евразии – будущее, которое рождается сегодня”. Однако уже сам процесс интеграции выявил и ряд проблем, осложняющих создание наднационального объединения. Одна из них – кажущаяся второстепенной по сравнению с экономическими и юридическими вопросами, но на деле не менее важная – проблема восприятия евразийской интеграции среди потенциальных партнеров и в мире. Continue reading

Тарих сабоқлари

Вадуд Маҳмуд:Яхши эмас

Бу кунларда ҳукумат доираларида муассасаларни марказлаштириш фикри қўзғолгандир.
Бу жуда яхши фикрдир. Албатта, ҳукумат идораларининг бир ерда бўлиши ҳам шул идораларнинг ишларининг тартибли боришига сабаб бўлур, ҳам мурожаатчиларга осон бўлур. Бу фикрни биз ҳам олқишлаймиз.
Маълумки, ҳозир Туркистоннинг ҳар ерида маориф ишларига жиддий кўз билан қаралиб турилибдир; ҳатто марказ маориф комиссиялиги муаллимларни таъмин этмакни биринчи ишдан санаб бу жиҳатда жиддий ташаббус қилмоқдадир.
Бу ҳаракатлар Туркистонда маориф ишларининг зарур ва муҳимлигига далолат қиладир.
Биз ҳам, албатта, бир умумий фикрга қўшилмоғимиз ва шу йўл билан бормоғимиз керакдир.
Самарқанд вилоятида маориф ишларини яхши йўълга қўймоққа қанча тиришилса ҳам, кўриниб турибдирким, муваффақ бўла олмаймиз; ҳатто ҳозир ҳам очиқ айта олмаймизким, битта ҳам тузук мактабимиз йўқдир. Бу йўлда бизнинг ҳам кўб ишлар қилмоғимиз керак бўладир.
Бутун Самарқанд вилоятида биргина кўзимизга кўринадирган мактабимиз бирдан-бир билим юртимиздирким, унинг ҳоли ҳам газета ўқиғувчиларга очиқдир. Шу мактабни ҳам нима бўлса ҳам бир оз тузатмоқ учун қанча ғайратлар сарф қилинса ҳам истаганимизча муваффақ бўла олмаймиз.
Эшитганимизга кўра ҳукумат идораларини марказлаштириш учун шу билим юртининг биноси муносиб кўрилмишдир, ўткан йил шу ойларда тамом сўнган ва битган эди. Бунинг бу ҳолга тушишига сабаблар бор эди. Муаллимсизлик, идоранинг оузуқлиғи, моддий жиҳатнинг торлиғи ва бошқалар. Ўтган ёз билим юрти талабалари буткул тарқалғондилар, фақат 10—20 бола қолғон эди. Continue reading