Қозонда бори…

МУНКИЛЛАГАН ЧОЛЛАР
Ислом Каримов ва Мираброр Усмонов(орқада)…

2012 йилнинг 28 сентябр куни “Бунёдкор” стадионининг тантанали очилиш маросимида олинган сурат.

Ўзбек мафиясининг икки “пахани” мункиллаб қолган бўлишса ҳам 29 миллион ўзбекни истаганлари каби ўйнатишмоқда. Гоҳи “Бунёдкор”да, гоҳи “Пахтакор”да ва гоҳи Жаслиқда…

Ҳазили ҳам бор

Кўчманчимиз

Қайдадир ўқигандим. Нью-Йорк томон интилганларнинг кўпини россияликлар, украиналиклар ва ўзбекистонликлар ташкил этармиш.

Нью-Йоркдаги ишсизларнинг аксарини руслар ташкил қилар экан, ўзбеклар бу борада қандай аҳволдалиги бўйича аниқ маълумот йўқ.

Лекин бораман деган сон-саноқсиз. Буни билиш учун эринмасдан АҚШ элчихонаси томон саёҳат қилиб келишнинг ўзи кифоя. Элчихона эшиги ёнида турнақатор бўлиб турган ватандошларимизга кўзингиз тушади. Уларнинг асосий қисмини ўзбеклар ташкил этади, яъни ўзбекистонлик бошқа миллатлар вакиллари эмас, айнан ўзимизнинг қора кўзлар.

Асосий қисми деб камтарлик қивордимов, гапнинг очиғини айтганда уларнинг ҳаммаси ўзбек. Табиий савол туғилади, агар шундай бўлса, хўш у ҳолда нега руслар кўпроқ, ўзбеклар эса атиги учинчи ўринда экан, деган. Ўринли савол, ўринли жавоб эса қуйидагича. Сабаби, ўрислардан фарқли ўзбекларнинг анави виза деганларини олиши қийин. Ўзбекнинг мақсадини тўлиқ англай олмаётган консул жаноблари шу, визани олишга рухсат бермай қийнаяптида. Аслида унинг ҳам бундай қилишига маълум сабаблари бор, сиёсат шунақа, айнан ўзбеклар ва бизга ўхшаш аҳволда яшайдиган мамлакатлар аҳолисига нисбатан.

Америкаликларнинг ташвишини биз ўзбеклар учун тассавур қилиб, тушуниш жуда осон. Айтайлик, сизнинг оилангиз аъзолари саккиз кишидан иборат. Оила бошлиғи сифатида сиз ана шу саккизтани боқиш, кийинтириш ва беэҳтиёж ўсишини таъминлашингиз шарт. Continue reading