Ким билади, нега?

Бирика олмаймиз
Озодликнинг “Эркин микрофон”ига Россиянинг Уфа шаҳридан боғланган ва исми сир қолишини сўраган ўзбекистонлик муҳожир бу шаҳарда ўзбекистонликлар сони кўп бўлишига қарамай, уларнинг уюшмаётганидан хафа бўлиб гапирди.

Унинг айтишича, шу кунларда бир гуруҳ безорилар томонидан чавақлаб ташланган самарқандлик йигитнинг жасадини Ўзбекистонга жўнатиш муаммо бўлмоқда ва ўзбек диаспораси вакиллари бу борада ёрдам қўлини чўзмаяптилар.

– 2006 йилдан бери Уфадаман. Оилалиман. Оилавий киримимиз бор. Уфада Тожикистон диаспораси бор, Доғистон диаспораси бор. Бешта ўзбек билан гаплашсангиз Уфада, бизнинг диаспорамиз йўқ деб нолийди. Менга ҳам жуда кўп одамлар телефон қиладида. Стройкада ишладик, пулимизни бермаяпти, қолган миллатлар ҳаммаси бирлашганда. Стройкада ишлайдиган поцобникни ҳам кўчада бирортаси хафа қилиб қўйса, битта телефон қилади, катта-катта одамлар келади. Ўзбекни шунақа қилса, катта одамга телефон қилса ҳам, Ўзбекистон томонидан представителлар бор, улар яхши ишламайди. Кўп ўзбеклар хор бўлиб кетган. 10 кун бўлди иккита самарқандлик ўзбек ва наманганлик ўзбекни сўйиб юборишган. Моргда ëтибди улар. Ҳеч ким ҳаракат қилмаяпти. Бу Ўзбекистон томондан ҳал бўладими ëки Москвадаги элчихонадан ҳам бўладими, агар у одамлар эплай олмаса, бўшатсин. Ўзбеклар бир-бирига ëрдам бермайдида. Нечта-нечтаси вокзалларда қолиб кетган, дейди Уфадаги ўзбек муҳожири. (ozodlik.org)

 

 

 

%d bloggers like this: