Сиёсий латифалар

БУХАНКА

-Дўконларда битта Буханка ноннинг нархи 550 сўмга чиққан, шундан хабарингиз борми?-деб сўради бир журналист президентдан.
-Бўлмасачи, ука, албатта хабарим бор.
-Бунинг олдини олмайсизми?
-Нега олдини оламиз? Кеча Буханка еб ўтириб калламга фикр кеб қолди ва ўзим айтдим, қиммат қилинглар, деб. Қачонгача Совет даврининг меъроси билан яшаймиз? Мустақилмиз. Ўзлигимизга қайтишимиз керак. Нима, ота-бобонгиз Буханка еганми? Зоғора еган, қатлама еган. Буханка эмиш… уни уруслар есин! Ҳалиям шукур қилинг, бутунлай йўқотмасдан қиммат қилиб қўйдим.
-Лекин уруслар уни асли биз учун ўйлаб топишган. Шунинг учун ҳам номини “Бу Хонга” деб қўйишган, кейинчалик “Буханка” бўлиб кетган.
-Тем более. У оддий халққа эмас, Хонга аталган экан.

ДАВЛАТ

-Одамлар президентимиз давлатга қанча солиқ тўлашларини билишни истаймиз, дейишмоқда,-деди маслаҳатчи.
Президентнинг жаҳли чиқди׃
-Одамлар аҳмоқми? Ўзим ўзимга солиқ тўлайманми?

ДАРОМАД

-Ҳурматли Президент, мана Америка ва бошқа мамлакатларда лидерлар ҳар йили ўзларининг ҳамда оила аъзоларининг даромадлари ҳақидаги маълумотларни халққа ошкор қилар эканлар, шу нарсани бизда ҳам йўлга қўйсак бўлмайдими?- деб сўради Алдаркўсадан бир журналист.
-Гап йўқ. Сизга шу керакми? Эълон қиламиз, ҳамма нашрлар босиб чиқади.
-Қачон?
-Энди ука, бунга вақт керак. Биринчидан, йил тугасин. Иккинчидан, бу жуда кўп ҳужжат. Миллион-миллионларнинг ҳисоб-китоби ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг ичида олтинлару олмослар, уранлару МТСлар бор. Ҳаммасини кўриб чиқишсин, насиб этса 1-апрел куни эълон қиламиз.
-1- апрел?
-Ҳа, 1-апрел! Дарвоқе, ўзингиз қанча солиқ тўлаганингизни қачон эълон қиласиз?
-Мен ҳам 1-апрел куни эълон қиламан бўлмаса.
-Жаслиқдами? Ҳмм…у ерда деворий газета борлигини ҳам биларкансизда-а?

БАҲОНА

Алдаркўса қизини койиди׃
-Уялмайсанми белозим суратга тушибсан?!
-Папуля, ўзингиз халқнинг диққатини торт, сенга қараганда кўзига нур кирсин,-деган эдингиз.
-Бу белозим суратга туш дегани эмаску?
-Нима қилай, мени кўрганда халқингиз бошини эгади. Бошини кўтариш учун оёқларимни очишга тўғри келдида.

ТИЛИ ЎТКИР

-Агар Бил Клинтон аралашмаса Обама сайловни ютқазади,-деди Демократик партиянинг лидерларидан бири.
-Уже аралашди-ку?-деб жавоб қилди Консерватив партиянинг лидери.
-Нимани назарда тутмоқдасиз?
-Мониканинг янги китобини…
-У китоби билан нима иш ҳам қила оларди?
-Тили ўткир, кўп иш қилиш мумкин.

ЖМ.

%d bloggers like this: