Сиёсий латифалар

БУХАНКА

-Дўконларда битта Буханка ноннинг нархи 550 сўмга чиққан, шундан хабарингиз борми?-деб сўради бир журналист президентдан.
-Бўлмасачи, ука, албатта хабарим бор.
-Бунинг олдини олмайсизми?
-Нега олдини оламиз? Кеча Буханка еб ўтириб калламга фикр кеб қолди ва ўзим айтдим, қиммат қилинглар, деб. Қачонгача Совет даврининг меъроси билан яшаймиз? Мустақилмиз. Ўзлигимизга қайтишимиз керак. Нима, ота-бобонгиз Буханка еганми? Зоғора еган, қатлама еган. Буханка эмиш… уни уруслар есин! Ҳалиям шукур қилинг, бутунлай йўқотмасдан қиммат қилиб қўйдим. Continue reading

Таҳлил

НАВБАТДАГИ “БУЮК ЎЙИН”

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан боғлиқ экани тахмин қилинаётган молиявий жиноятлар сўнгги ойларда Ўзбекистон билан боғлиқ хабарларнинг биринчи қаторидан тушмай келмоқда. МТС уяли алоқа операторининг дабдурустдан ёпилиши ва хукумат томонидан тортиб олиниши билан боғлиқ машмашаларнинг узвий давоми сифатида майдонга чиққан бу ходисаларнинг ортида ким турганини хақида фикр юритишнинг вақти келди назаримда. Албатта бу фактларнинг ўртага қўйилиши билан мамлакатдаги сиёсий мувозанат қандай ўзгариши тўғрисида хам қатор хулосалар қилиш имкониятига эгамиз. Continue reading

Ким билади, нега?

Бирика олмаймиз
Озодликнинг “Эркин микрофон”ига Россиянинг Уфа шаҳридан боғланган ва исми сир қолишини сўраган ўзбекистонлик муҳожир бу шаҳарда ўзбекистонликлар сони кўп бўлишига қарамай, уларнинг уюшмаётганидан хафа бўлиб гапирди.

Унинг айтишича, шу кунларда бир гуруҳ безорилар томонидан чавақлаб ташланган самарқандлик йигитнинг жасадини Ўзбекистонга жўнатиш муаммо бўлмоқда ва ўзбек диаспораси вакиллари бу борада ёрдам қўлини чўзмаяптилар.

– 2006 йилдан бери Уфадаман. Оилалиман. Оилавий киримимиз бор. Уфада Тожикистон диаспораси бор, Доғистон диаспораси бор. Бешта ўзбек билан гаплашсангиз Уфада, бизнинг диаспорамиз йўқ деб нолийди. Менга ҳам жуда кўп одамлар телефон қиладида. Continue reading