Гапирса гап кўп

ia4.JPGХАВФСИЗЛИК НУҚТАИ НАЗАРИДАН…

Кеча ўзим учун даҳшатли бир янгиликни аниқладим, буни қарангки, мамлакатимиз дорихоналарида “калий перманганат” савдоси ман қилиб қўйилган экан. Бу нима экан ўзи дегувчилар бўлса эслатиб утаман, бу халқ орасида марганцовка номи билан машхур бўлган, махсус кукун.

Унинг хусусиятлари ва истеъмолда нечоғли машхурлиги ҳақида назаримда гапиришнинг хожати йўқ. Энди бу модда савдода йўқ, демак унинг ажойиб хусусиятларидан фойдаланиш имкони ҳам йўқ. Нега? Бу саволнинг пайдо бўлиши табиий. Сабаби, эмишки бу модда портловчи мосламалар яратишда кенг ишлатилар экан, шу боис қўпорувчиларни бундай мухим қўшимчадан мосуво қилиш, халкни эса ҳавф ҳатардан асраш мақсадида уни савдодан олиб ташлабдилар. Қойил а?

Аслида, балким, ҳукуматнинг бу ҳаракатини маъқуллаш керакдир, балким шундайлар топилар ҳам, билмадим. Аммо менда бу ҳолат, гапнинг очиғи, кулгу пайдо қилди, худди дорихона ишчиларида бўлгани каби. Сабаби жуда ҳам оддий. Агар эътибор берган бўлсангиз, афсуски, портлашлар бугун фақат Ўзбекистонни ҳавотирга солаётгани йўқ. Бундай балога Россия ҳам, Британия ва Испания ҳам, Туркия ва Италия ҳам, Чеченистон ва Доғистон ҳам дуч келмоқда. Хўш, нима деб ўйлайсиз, у ерларда ҳам марганцовка савдодан олиб ташланганмикан? Continue reading

Тарих сабоқлари

Вадуд Маҳмуд: Маорифимиз, нашриётимиз
(Масковдан мактуб)

Инқилоб тўлқунининг мудҳиш зарбалари билинарлик даражада секинлашган шу замонда ишлар ўз табииий йўлига кирган кабидир. Шу қаторда табиий ўлароқ мактаб ва талабалик жараёни ҳам асосий чизиқларға туша бошлади. Энди битта-яримта тузуккина мактаблар кўринмакда, турли шаҳарларда жиддий ўқуш толиблари давом этмакдадир.
Самарқанд вилоят билим юрти эшитганимизга кўра бу йил кенгайтирилиб, уч юзга яқин талаба қабул қилиб, тўққиз йиллик бир иш мактаби қурулмоқчи ва ҳоказо.
Мактаб ҳаётининг энг муҳим нуқтаси бўлғоп илмий тарафи ҳам бултургиларга қарағонда оз-моз жонланмоқда ва баъзи ташаббускор маорифчиларнинг ҳаракатлари соясида ташқаридан муаллимлар кетурмақда ва уларнинг таъмини учун тиришилмоқдадир.
Буларнинг устига Қофқозёга ва ички Русияга талабалар ҳар йилгидан кўбрак юборилмоқда, ҳатто Бакуда Самарқанд вилояти ўқуғувчиларининг таъмини учун ўттиз кишилик ётоқхона тузулмакдадир. Бу сўнгги воқеа Туркистоннинг ўқуғувчи ҳаёти йўлида жуда катта қадам саналиши мумкин. Чунки барчаси маълумки, Туркистоннинг ўзида бошланғич мактабларимиз бўлса-да, бу кунги олий таҳсил кўриш орзусида бўлғон ёшларнинг эҳтиёжини қоплаб олатурғон мактабларимиз йўқ. Бунинг учун бирдан-бир чора, табиий, хорижга талабалар юборишдир. Continue reading