Нурилла Остон

nurulloИнқилоб бўлармуш!

Инсоният пайдо бўлганидан буён ўз тақдири, эртанги куни қандай бўлишини билишга қизиқади. Ҳаёт қийинчиликларига чидам билан бардош беради. Ҳаммаси олдинда, дейди у ишонч билан. Лекин олдинда нима борлиги олдиндан аён бўлса, яшашнинг қизиғи қолмайди. Шунинг учун бандасининг тақдирини яратганнинг ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Бир соат, бир кун, бир ой, бир йилдан кейин нима бўлишини яратганнинг ўзи билади.

Буюк мутасаввуф аллома Хўжа Убайдуллоҳ Аҳрори Вали бандаларни инсофга чақириб “Олаётган ҳар бир нафасингни сўнгги нафас деб билгил”,-деб бекорга таъкидламаган. Навбатдаги нафас сенга насиб қиладими-йўқми, бу ёлғиз Оллоҳга аён. Пайғамбаримиз саҳобалардан: “Умрнинг омонатлигини қай даражада идрок қиласизлар”,-деб сўраганида улар: “Аё пайғамбар, бомдод номозини ўқиганимизда, асрга етамизми-йўқми, деган ўйда бўламиз”,-дейишипти. “Идрокингиз жуда юзаки экан,-депти шунда пайғамбаримиз.-Мен номоз ўқиётганимда ўнг елкамга салом бериб “Ассаломуалайкум раҳматуллоҳ”,-деганимда чап елкамга салом беришга нафасим етармикан,-деган хаёлда бўламан…”.

Одамларнинг ўз тақдирини билишга қизиқишини дастлаб мўлтонилар пайқашган ва раммолчилик бизнесини бошлаб юборишган. Шундан лўлилар бутун дунёга тарқалиб кетган. Continue reading

Муносабат

Кремл ва Оқсарой деворлари ортида

Аслида-ку, бу икки давлат ўртасидаги муносабатлар охирги чорак асрда неча марта илиб, неча марта совиди – саноғига етадиган валломат қани!..

Ўзбекистонда сиёсат ҳаммадан бурун матбуотга таъсир қилади. Шу кунларда газетамизда Россия ҳақидаги ижобий мақолалар қатағонга учради. Бош муҳарриримиз “ўрис оға” номини мақтаб эсламасликни уқтирди (Шундоғам Россияни мақташга кўзимиз учиб тургани йўқ, мақташга ўзимизнинг катталаримиз етиб ортади!).

Аммо Россиядаги бирор шаҳарни сел-пел олган бўлса, портлаш-мортлаш рўй берган бўлса, эътироз йўқ, газета саҳифалари ланг очиқ! Бошқа таҳририятлардаги “қуролдошларимизнинг” қулоғига ҳам айни кўрсатма қуйилган, шекилли, охирги кунларда “Россиянинг иши ўнгидан келмаётгани” ҳақида тасаввур берувчи хат-хабарлар кўпайиб қолди.

Икки давлатнинг ҳам тўнини тескари кийиб олганига сабаб қилиб айнан бир воқеани кўрсатиш қийин. “Россиянинг НАТОси” – ОДКБдан чиқиб кетганимиз, 9 миллиондан ошиқ мардумни “кару соқов” қилиб “МТС” эшикларининг тамбаланиши… Ишқилиб, ҳамма-ҳаммаси бир бўлди-ю, маддалаб ётган яра ёрилди-қўйди. Continue reading