Тарих такаррурдир

Ўзбекнинг ўзгармаган зеҳниятига бир мисол

Редакцион мақола

Ватанимизнинг халқлари маҳкам ва бузилмас бир иттифоққа эгадирлар. Худди мана шу маҳкам иттифоқни халқ душманлари билан буржуа миллатчилари, троцкийчи-бухаринчи шпионлар, чет давлат разведкасининг агентлари бузмоқчи бўлган эдилар. Ифлосларнинг ифлоси, тубанларнинг тубани ёлланган банда Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев қўл остида бўлган бандитлар озод Совет Ўзбекистони халқини яна қайта бошдан занжирга солишга уриндилар. Бу бандитлар гуллаётган озод Ўзбекистонни империалистик йиртқичлар мустамлакаси қилишга, капитализмни оёққа турғизишга, бойлар, қулоқлар ва капиталистларни иш бошига чақириб келиш учун бир қанча қўпорувчилик, зараркунандачилик ишини олиб борар эдилар.

Разилларнинг разили бўлган Акмал Икромов, Файзулла Хўжаевлар худди мана шу қўпорувчилар, бандитлар, ўғрилар шайкаси адабиёт-санъат соҳасида ҳам қўпорувчилик ишлари олиб бордилар. Халқ душмани, буржуа миллатчилари бўлган Усмонов, Берегинлар ва Отажон Ҳошим, Чўлпон, Фитрат, Носировлар ҳамда буларнинг шерик, маслакдошлари ўзларининг уч пулга арзимас икки юзламачилик билан тўлиб ётган шеър, романларида жадидизм идеясини судраб чиқар эдилар.

Ана шулар, Германия ва Япония фашизми билан маҳкам алоқада бўлган аблаҳлар, жосуслар, қўпорувчилар, ўзларининг аксилинқилобий муддаоларини пайти келганда тарқатар эдилар. Улар ўзларининг ифлос юзларини ғира-шира очиб ҳам қўяр эдилар. Ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган Усмон Носир ўзининг сирли фикрларини тарқатар экан, ҳурматли ўзбек ишчисини қул ва ҳайвон деб атади.

Халқ душманлари, буржуа миллатчилари ўзларининг ярамас шеър, романлари ўзбек адабиёти шу деб тақдим қилар эдилар. Айни ҳолда улар адабий истеъдодга эга бўлган ёшларни адабий соҳага яқинлаштирмас ва Ўзбекистон Совет ёзувчилари союзи раҳбариятидан мумкин қадар четлатишга уринар эдилар.

“Шарқ юлдузи”, 1937-йил, 7-сон.

 

 

 

%d bloggers like this: