Тарих такаррурдир

Ўзбекнинг ўзгармаган зеҳниятига бир мисол

Редакцион мақола

Ватанимизнинг халқлари маҳкам ва бузилмас бир иттифоққа эгадирлар. Худди мана шу маҳкам иттифоқни халқ душманлари билан буржуа миллатчилари, троцкийчи-бухаринчи шпионлар, чет давлат разведкасининг агентлари бузмоқчи бўлган эдилар. Ифлосларнинг ифлоси, тубанларнинг тубани ёлланган банда Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев қўл остида бўлган бандитлар озод Совет Ўзбекистони халқини яна қайта бошдан занжирга солишга уриндилар. Бу бандитлар гуллаётган озод Ўзбекистонни империалистик йиртқичлар мустамлакаси қилишга, капитализмни оёққа турғизишга, бойлар, қулоқлар ва капиталистларни иш бошига чақириб келиш учун бир қанча қўпорувчилик, зараркунандачилик ишини олиб борар эдилар.

Разилларнинг разили бўлган Акмал Икромов, Файзулла Хўжаевлар худди мана шу қўпорувчилар, бандитлар, ўғрилар шайкаси адабиёт-санъат соҳасида ҳам қўпорувчилик ишлари олиб бордилар. Халқ душмани, буржуа миллатчилари бўлган Усмонов, Берегинлар ва Отажон Ҳошим, Чўлпон, Фитрат, Носировлар ҳамда буларнинг шерик, маслакдошлари ўзларининг уч пулга арзимас икки юзламачилик билан тўлиб ётган шеър, романларида жадидизм идеясини судраб чиқар эдилар. Continue reading

Azizbek

Do’stlaring motam aro….

To bo’lmasang bir tanu jon qaro kunlar boshingdadir,
Jahannam timsoli bo’lgan qaro tunlar qoshingdadir,
Shahidlarga bo’lgan mehring ko’zlardagi yoshingdadir
Qutliq qonlar mazori har bir tog’u -toshingdadir
Do’stlaring motam aro, dushmaning oshindadir .

Yovga hargiz bermagil yon, rangu-ruying somon bo’lmas
Senga qarshi turganlarda vijdon bo’lmas, iymon bo’lmas
Zafarsiz qaytma endi senga tinchlik omon bo’lmas
Zog’ uvlagan lona, bulbulga oshiyon bo’lmas
Lashkaring gar qo’ysa qadam, saroyda mezbon bo’lmas. Continue reading