Дин ва жамият

Ислом дунёси ва Ғарб муносабатлари: Қаерда хато кетди?

3 йилдан ортиқроқ вақт муқаддам Қоҳирада маъруза қилган АҚШ Президенти Барак Обама Қўшма Штатлар ва мусулмон дунёси ўртасидаги “шубҳа ва ихтилофлар доираси” тугатилиши керак деб айтганди.

“Янги ибтидо” деб номланган нутқ Буш давридан қолган адоватларга барҳам бериш томон қўйилган қадам сифатида кўрилганди.

Аммо, Президент энди: “Қайси нуқта хато кетди?” деган саволга жавоб топиши керакдек.

“Мусулмон дунёсининг Ғарб билан муносабатлари кескинлашиб кетишига сабаб нима?” деган саволга бир томонлама жавоб бериш мушкул.

Жавоблардан бири эҳтимол ўтган йили Араб баҳори деб аталган қатор инқилоблардир. Нима бўлганда ҳам, бу норозилик Мисрда ибтидо топди. Бир зумда Яқин Шарқнинг энг кўп сонли демократиясига айланди. Ливияга кўчди.

Араб баҳори ростдан ҳам турфа Исломий оқимларни, таъбир жоиз бўлса, гуллатиб юборди. Куч тизимларининг қудратини пасайтирди.
Бунақа муҳитда турфа лойиҳаларни амалга ошириш осонроқ бўлади. Экстремистлар учун айни муддао бўлган вазият ўртага чиқади. Куч тизимлари эса вазиятни назорат қилишга шошиб қоладилар.

Аммо, шунда ҳам, бу масалан, Суданда кечган зўравонлик ва ё одатда тинч бўлган Қатардаги воқеаларни тўла тушунтирадиган вазият эмас.

Бунга қўшимча, айни кўринишдаги зўравонликлар Араб Инқилобидан аввал ҳам бўлган – масалан, 2006 йилда Дания рўзномасида Муҳаммад С.А.В масхара қилинган расмлар чиқиши билан Яқин Шарқда норозилик тўлқини урчиганди.

Бундан ташқари, биз ўтган йиллар давомида кучли аксилАмерика кайфиятлари ўртага чиқаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Диний ақидапарастлар Қўшма Штатларга қарши кайфиятлар ўчоғига мой пуркамоқда. “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” деб аталмиш аҳмоқона филм эса, бир туртки холос.

2012 йилги омма сўровларига кўра, мусулмон мамлакатларида сўралганларнинг фақат ўн беш фоизигина Американи хуш кўрар экан. 2009 йилда бу кўрсаткич 25 фоиз бўлган.

АксилАмерика кайфиятлари остида турфа сабаблар бор. Американинг Исроил-Фаластин зиддиятида тутган ўрни ва ё Яқин Шарқдаги урушлари, Вашингтон ўзига дўст диктаторларни қўллаб-қувватланаёти каби ҳолатлар ана шулар таркибида.

Аммо, биз аксилАмерика кайфиятларини диний ақидапарастликдан ажратиб кўришимиз керак.

Рост, Арабларда фикр ва сўз эркинлиги тушунчаси Ғарбникидан фарқ қилади. Шунда ҳам, 84 фоиз Мисрликлар “Исломни тарк этган мусулмонлар ўлим жазосига лойиқ”, деб ишонишар экан. Шунингдек, Араб инқилобининг энг фаол қатлами саналганларнинг ёши 35 дан кичик ва айнан улар кунига беш марта намоз ўқиш, масжидга бориш ва ё Қуръон ўқишга қаттиқ берилишмаган. Уларни кўчага чиқишга илҳомлантирган омил дин эмас, дунё ва ё сиёсат бўлган.

Аммо, аксилАмерика кайфиятларини универсал деб айтиш мушкул.

Мисрдаги 35 фоиз аҳоли Америка ва Миср алоқалари яхши бўлишини истайди.

Тунисликларнинг олтмиш фоизи Америкаликларнинг демократиясини маъқуллайди.

Аммо, нима бўлганда ҳам, Президент Обама қийин бир вазиятда қолган.

Миср Президенти Мурси кечаётган норозилик амалларини қораламади.

Обама жанобларининг ўзи ҳам: “Мисрни биз иттифоқчи сифатида кўрмаймиз, аммо бу мамлакат бизнинг душманимиз ҳам эмас”, дейиши билан икки мамлакат орасидаги сиёсий алоқалар бир қадар ислоҳ бўлаётгани очиқланди.

Нима бўлганда ҳам, Америка Яқин Шарқдан кўра, ўз назарини Осиёга қаратиш босими остида қолади.

Аммо муаммо шуки, Араб инқилобини бошидан кечирган давлатлар бугун оёққа туриши учун ҳар қачонгидан ҳам кўра, Американинг ёрдамига муҳтож.

Шашанк Жоши,
Қироллик бирлашган хизматлари институти

(Би-би-си).

%d bloggers like this: