Жаҳонгир Муҳаммад

АССАССИН (Роман)

ОЛТИНЧИ БОБ

21 АСРНИНГ БОШИ

Дурдона Жосуслик Хизмати бошлиғи билан учрашувга тайёрланар экан, қандай қилиб соқчиларини ташлаб кетиш ҳақида ўйлаётган эди. Уларга ҳар қанча ишонса ҳам, Жосуслик хизмати бошлиғи билан учрашгани дадасининг қулоғига бориб етишини истамасди. У ташқи кийимларини ичкисига алмаштириб, хонадан чиқди ва:
-Санлар бориб дам олаверинглар, бошим оғриб турибди, эртароқ ётаман, балки саҳарлаб бир жойга борамиз, йўлимиз узоқ бўлиши мумкин, яхшилаб дам олинглар,-деди у соқчиларига ва:
-Ҳа, дарвоза очиқ турсин! Соня келмоқчи эди. Келса меҳмонхонадан жой қилиб беринг,-дея хизматчи аёлга юзланди. Кейин унга болалар ҳам дарсларини қилиб бўлишлари билан уларни ётқизишни буюрди.
-Аммо дарвозани очиқ қолдира олмаймиз,-деди соқчилардан бири. Continue reading

Дин ва жамият

Ислом дунёси ва Ғарб муносабатлари: Қаерда хато кетди?

3 йилдан ортиқроқ вақт муқаддам Қоҳирада маъруза қилган АҚШ Президенти Барак Обама Қўшма Штатлар ва мусулмон дунёси ўртасидаги “шубҳа ва ихтилофлар доираси” тугатилиши керак деб айтганди.

“Янги ибтидо” деб номланган нутқ Буш давридан қолган адоватларга барҳам бериш томон қўйилган қадам сифатида кўрилганди.

Аммо, Президент энди: “Қайси нуқта хато кетди?” деган саволга жавоб топиши керакдек.

“Мусулмон дунёсининг Ғарб билан муносабатлари кескинлашиб кетишига сабаб нима?” деган саволга бир томонлама жавоб бериш мушкул. Continue reading