Муҳожират

Россия, Россия – пулнинг ватани…

Ҳозир Россияда жаъми 10 миллионга яқин меҳнат муҳожири бўлса, мамлакат матбуоти ҳар иккинчи қонуний муҳожир – ўзбек, деб айтади

Россия Марказий Банкининг маълумотларига қаралса, жорий йилнинг иккинчи чорагида меҳнат муҳожирлари юбораётган пул миқдори бўйича Ўзбекистон қолган МДҲ давлатларини ортда қолдириб кетибди.

Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлари ўз уйларига жўнатаётган маблағ миқдори жаъми 1.237 миллиард АҚШ  долларига етибди.

Ўтган йилнинг худди шу чораги билан таққослаганда, бу – 170 миллион АҚШ долларига кўпдир.

Кейинги ўринларни Тожикистон (916 млн. АҚШ доллари) ва Украина (711 млн. АҚШ доллари) эгаллабди.

Россияда меҳнат қилаётган меҳнат муҳожирларининг ўзларига кўра, сўнгги рақамлар яхшироқ даромад қила бошлаганликларини англатмайди.

Уларга кўра, бунга Россияга иш излаб келаётган Ўзбекистон фуқаролари сонининг кун сайин ортиб бораётгани сабаб бўлмоқда. Continue reading