Абдужалил Бойматов:

Наҳотки, бу йил Ўзбекистонда болалар меҳнатига барҳам берилади?!

Шу бугунгача очиқланган хабарларга қараганда Ислом Каримов режими бу йил болалар меҳнатидан воз кечганга ўхшайди. Ҳозирча Ўзбекистонда болалар меҳнатигатўлабарҳам берилди деб,-“Ура ғалабага эришдик”- деган садоларни эшитмаяпмиз,унинг ўрнига кўнгилда,наҳоткиЎзбекистонда болалар меҳнатигабарҳам берилган бўлса ёки Ислом Каримов режимининг ҳар йили такрорланадиган сиёсий ўйинларидан бирими?
Ҳаммамизнинг кўз олдимизда турибди ҳар йили Ўзбекистон хукумати оғизда бизда болалар меҳнатидан фойдаланилмайди деярдида, амалда эса миллионлаб мактаб ўкувчиларини пахта теришга жалб киларди. Бу йил Ўзбекистон хукумати биринчи марта қоғозда эмас, амалда болалар меҳнатигабарҳам бераётганга ўхшаб туюляпти, яна ким билади дейсиз, балки бу сафар ҳам алданиб қолармиз.
Лекин, шу кунгача оммавий ахборот воситаларида ёритилган хабарларга қараганда мактаб ўкувчиларининг пахта йиғим-теримига жалб қилинганлиги ҳақидаҳеч қандай хабар йўқ. Аммо, Тошкент шаҳри, вилоят марказларидаги лицей, коллеж талабалари, корхоналарнинг хизматчилари, соғлиқнисақлаш муассасаларининг врач ва ҳамширалари, мактабларнинг ўкитувчилари пахта теримига жалб қилинганлиги тўғрисидаги хабарлар тинимсиз очиқланяпти[1,2].
Тўғри корхона ва бошқа ташкилотлари ходимларининг 15 фоизигача пахта теримига жалб қилиняпти. Бу ходимлар корхона ҳисобидан ёки ўзларининг хисобидан пахта териш жойига етиб боришади, ўзларининг хисобидан овқатланишади,теримчиларга кунлик норма 50килограмм белгиланган,ҳар килограмм учун 150 сўмдан пул тўлаш ваъда қилинган[3].
Ўзбек хокимиятининг болалар меҳнатидан воз кечиш нияти борлигини: 1.Халқаромеҳнат ташкилотининг болалар ва мажбурий меҳнат бўйича мониторинг гуруҳинингЎзбекистонга таклиф этилмаётганлиги [4];
2.ва мамлакат ичкарисида болалар ва мажбурий меҳнат бўйича мониторинг олиб бораётган инсон ҳуқуқ химоячиларига нисбатан тазйиқ ва таьқибларнингтўхтатилмагани шубҳа остига қўяди.
 Ўзбекистонда инсон ҳуқуқҳимоячилари, Халқаромеҳнат ташкилоти, ЮНИСЕФ ва халқаро жамоатчилик болалар меҳнатига шундай барҳам берилишини кутганмиди, албатта йўқ, албатта болалар меҳнатидан воз кечишни талаб қилган эди,лекин бундай шаклда эмас.
Ўзбекистон хукумати фермерларга эркинлик бериш билан бу муаммони ҳал қилса бўларди, яъни ер фермерларга хусусийлаштириб берилар эди, ерга қандай экин экиш, етиштирилган қишлоқхўжаликмаҳсулотинингжаҳон бозорига ўзи олиб чиқиб сотиш ва шу жумладан фермерларнинг мактаб ўкувчиларини пахта теримига жалб қилмасдан, 16 ёшдан катта теримчиларга бериладиган ҳақни фермерлар ўзлари белгилашлари керак эди.
Агарда Ислом Каримов Ўзбекистон халқининг, Марказий Осиё халқларининг  келажаги тўғрисида ўйлаганда Ўзбекистонда етиштириладиган пахтанинг миқдорини кескин камайтирарди, шу даражада камайтирардики, Орол денгизининг сув сатҳи камайишини тўхтатишга эришиб, унинг сатҳини кўтарилиши даражасига эришиларди. Пахтадан бўшаган ерларга жаҳон бозорида харидоргир,кам сув сарфланадиган қишлок хўжалик маҳсулотлари етиштириш мумкин,ҳаттоки дарахтлар экиб ўрмонлар ҳам ташкил қилса бўлади. Бунда бир нечта мақсадларга эришилган бўлинарди[5,6,7,8,9]:
1.Болалар меҳнатидан воз кечиларди, давлат томонидан 1-9 синф ўкувчилари қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинмасди;
2.Қишлоқ хўжалик ишларида мажбурий меҳнатга барҳам бериларди, яъни лицей, коллеж талабалари, корхона-муассаса ходимларини қишлоқ хўжалик ишларига,пахта теримига жалб қилинишига барҳам бериларди;
3.Пахта теримига тўлаш ҳақи оширилганда эди, иктисодий мотивация кучайиб ўзбек фуқаролари ғайрат-шижоат билан пахта теришарди. Уларни пахта далаларига мажбурлаб ҳайдашга ҳожат қолмасди;
4.Келажакда Ўзбекистонда сув ресурсларини тежаш ва Орол денгизининг қуриши тўхтатилиб, уни сақлаб қолиш имкониятлари кенгаярди;
5.Ўзбекистонда ҳам ўрмонлар ташкил этилиб,ерларнинг шўрлашуви,деградация бўлишининг олди олиниб, Россиядан ёғоч маҳсулотлари импорти ҳам камаярди;
5.Ўзбекистонда эркин меҳнат қилиш имкониятлари кўпайиб,Ўзбекистон халқининг келажакда иқтисодий фаровон,экологик хавфсиз муҳитда яшашига умид уйғонарди.
Афсуски,Ислом Каримов режимидан бу каби прогрессив ислоҳотларни кутиш кулгили бўлар эди.
Лекин бу прогрессив ислоҳотларга ўзбек жамияти ижтимоий-сиёсий фаол бўлганда,ўзбек мухолифати Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш программасини ишлаб чиққанида ва бу программа асосида прогрессив ислоҳотлар ўтказиш бўйича кураш олиб борганида эришилган бўларди,афсуски, ўзбек жамияти ижтимоий-сиёсий фаол эмас, ўзбек мухолифати сиёсий кучга эга эмас[10,11].
Яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистонда ерлар хусусийлаштирилмаганлиги учун, савдонинг аксарияти ижарага олинган дўконларда олиб борилганлиги учун, кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши учун муҳит яратилмаганлиги учун, 21 йил давомида Ислом Каримов режими томонидан ўрта синфнинг шаклланишига йўл қўйилмади. Ўзбекистонда ўрта синф шаклланмас экан, Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишига ва келажакда ўзбек халқининг фаровон ҳаёт кечиришидан умид қилмаса ҳам бўлади.
Ҳозирча, Ўзбекистон (3300 $) аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган маҳсулот бўйича Россия (17 000 $), Украина (7 300$), Қозоғистонни (13 200$) гапирмасак ҳам бўлади, ҳаттоки, Озарбайжон (10 300 $), Туркманистон (7 900 $) ва Мўғулистондан (4 800 $) ҳам орқада қолиб кетди. Яқин йилларда мажбурий меҳнатга барҳам берилмаса, Қирғизистон (2 400 $) ва Тожикистон (2 100 $) ҳам иқтисодий ривожланишда Ўзбекистонни қувиб ўтади[12].
12 сентябрь. 2012 йил.
Абдужалил Бойматов
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. 2 сентябрдан бошлаб пахта теримига сафарбар қилинган талаба ва олий ўқув юрти ходимларга камида икки ой беминнат теримчилик мажбурияти юклатилмоқда. 03.09.2012.(http://uz.hrsu.org/archives/4144#more-4144).
2. Қашқадарё вилояти бўйича ҳамма бирваракайига пахта йиғим- теримига сафарбар қилинди. 10.09.2012.(http://uz.hrsu.org/archives/4168#more-4168).
3. Пахтани болалар ўрнига ўқитувчилар теради. 04.09.2012.(http://www.ozodlik.org/content/article/24697665.html).
4.Ўзбекистон ILO мурожаатини яна рад этди. 11.09.2012.(http://www.ozodlik.org/content/article/24704446.html).
5. Ахтам Шаймарданов: Призываю правозащитников Узбекистана добиваться частной собственности на земли дехканских и фермерских хозяйств страны !
6.Депутат Европарламента сравнил Центральную Азию с кипящим экологическим котлом. 17.07.2012.(http://www.ca-news.org/news:1022731/),
7. Кристофер Мартиус:’Ўзбекистон пахтадан воз кечса, қишлоқ хўжалигида дунёда етакчилардан бўлади’.30.01.2012.(http://www.bbc.co.uk/uzbek/interactivity/2012/01/120130_cy_talkingpoint_martius.shtml),(http://uz.hrsu.org/archives/3407).
8.Гулшан Қораева: Қаердандир сув тортиб келишни йўлга қўйиш керакми, ё сув заҳираларни топиш керакми? 11.09.2012.(http://uz.hrsu.org/archives/4174#more-4174).
9.Узбекистан: принудительный труд. Принуждение — это гарантированный крах. 2012.(http://ru.hrsu.org/archives/3842#more-3842).
10. Более 80 мировых брендов, включая Gucci, Burberry, Adidas, отказались от узбекского хлопка, кто еще присоединится к бойкоту, объявят на Неделе моды в Нью-Йорке. 05.09.2012. (http://www.uznews.net/news_single.php?lng=ru&sub=hot&cid=32&nid=20690), (http://ru.hrsu.org/archives/3830#more-3830).
11. Немецкие депутаты расстроены отменой визита в Ташкент. 11.09.2012.(http://www.uznews.net/news_single.php?lng=ru&sub=top&cid=31&nid=20754).
12. Central Intelligence Agency.(https://www.cia.gov/library/publications/the-world-factbook/rankorder/2004rank.html countryName=Uzbekistan&countryCode=uz&regionCode=cas&rank=168#uz).
%d bloggers like this: