Максим Назаров

,,Яхшисидан ямони кучли-ми..?”

(Ҳажвия. Кулиш ҳам керак).

Ассалом Алейкум Ҳурматли Сайто-томошабинлар! Хўш келибсиз.

Яна МардикоршуносТВ сизларга ,,Яхшисидан ямони кучли-ми..?” дастурини курсатмоқда,бугунги датуримиз меҳмони таниқли сиёсатчи, ОШ тадбири бош ошпазчиси,ҳамда Бирдамлик Халқ Ҳаракатини, дам ба дам тинмай Труктор Транс Лайн шопири Ҳурматли Жаноб Чориев Баҳодир ака; Баҳодир ака дастурмизга Хўш келибсиз! Хуш келибсиз десам Исмат Хушевни еталаб келасизими деб туроудим…

Камина: Баҳодир ака тани жониз соқми? Дастурни бошламасдан бир пиёла чойдан олинг. Мана ака курпачага утиринг ака, олинг мана бу мевалардан оп туринг. Туфли билан утираверинг кўрпачага,ҳеч киси йуқ,буяғи эфиримиз деҳқончилик.

Чориев: Ҳа Рахмат! Дастурингизда бунақа зиёфат бўлади деб, уйламагандим, қорин оч Трукторим йулда бузилиб қолганди, қулларимга эфирингиз эътибор бемасинлар, тушинтиринг. Мен қоринни туйғизиволай кейин гаплашамиз, хопми эфирчилар..

Камина: Ҳурматли эфир қатнашчилар қараб туринглар бу тракторчи акамизга еб олсин, қулига қараманглар, тракторчи Рузибой акадан сал тузикда иш қилиб, ҳа олинг ака эфирга эътибор берманг. ОШ қилмапмизда бугун МардикоршуносТВни техник раисини ош қилмаганига,ишдан бушайман,сиз ҳам шовла кунига туғри келиб қолдингиз Баҳодир ака.

Чориев: Ҳеч қиси йуқ шовла бўлса ҳам, ширин қилибди, уни ишдан бушаманг, шовласи зўр…

Камина: 17минут реклама қилайлик Баҳодир ака бемалол еб олсинларда;оч қоринга бало борми эфирга…

Реклама

Ҳеден Шолдерс чачларингни қуй-қайчи билан олмасдан, сигирингиз бўлса,қатиғи билан ювинглар,сигир бўлмаса қушнингизга идишга кунжара солиб қатиғ сураб олиб ҳам ювинглар! продукт Гембл-Қатўқ-Шолдерс-Лореал
Ташкент Оқсарой кучаси, Оқ Уй Ошу-Қатиқлар Маркази.

Кейинги реклама

Ҳурматли Ота Онажонлар!Шошинглар ўй сотилади,уни сотиб олишга 5 та уғлингизни 3 йил Россияга жунатиб, тинмай пул жунатишларига қаттиқроқ туринглар!пиво ичганини эшитиб қолсангиз бориб уриб пачағини чиқариб олиб келинглар…

Чориев: УУУУУУААААХХХХҚҚҚЎЎЎЎЎРРРР оғриқни бердим узр-а! эфир! Хош мақсад нима Мардикоршунос ТВ мақсадни гапиринг,шовла аммо лекин зўр бупти раҳмат:

Камина: Мақсад ака сизни ямонизни яхшилигизга ғийбат қилиш,ғийбатлашиб курамиз халқ олдида яхшилигиз кўп бўлса, унда сизга мукофот берилади.

Чориев: Қанақа мукофот? Хош нимадан бошлай?

Камина: Сиз нимага жуда куп ОШ тадбири қиласиз ошпазмисиз, Бу қуруқ ош қиламан деб ҳа мени бир тавоқ шовламни эфирга қарамай еб ташадингиз-ку тақсир?товоқ қулларингизни ялаб ҳам қуйибсиз мен битта реклама қилгунимча…

Чориев: Мани қарагин э бола,сен катта келма? Мен шовлангни еган бўлсам у мени шахсий ризқим,ҳеч қачон ризқимни сенга берадигон ахмоқ эмасман.Мана 11 йилдирки ризқимни булмасдан Бирдамликни ОШ тадбирини Америкада туриб ошни қилиб еб юрибман,халк мени тушинмаса ахир… нима қилай?

Камина: Ака шовла ош бўлсинг аммо эфирни олдида уялиб қолдимда, ОШ кутарма БОШ деб шовлани ҳам ямон ирғитдингиз-ку? Нима учун сиздай ошхўр одамга сиёсат керак,мана Тракториз ҳам бор мазза қилиб Мисисупи дарёсида тракториз билан балиқ ушаб юрсангизчи?ошни учоғчада қилиб юрсангизчи биз мардикорларга ухшаб…

Чориев: Мани қарагин бола! Сен билмайсан экан, Узбекистондаги гуручлар барбир бошқа,шунинг учун Каримовни жойни бушат мен ошхўрлик касалагим бор десам тушинмайди-да? уйга мол олиб бергандим,ҳамма молимни тортиб олибти,хужалик катта уни боқиш учун Каримов билан тортишиб юришга вақтим ҳам йуқ…

Камина: Ҳа майли…Навбатдаги савол нимага сиз Абдужаббор Исмоилни ҳайдавордиз Бирдамликдан,ошни яхши пишмадими?

Чориев: Абдужаббор акангни муйловини қуйқайчи билан узим бориб оламан,у яхшиликни билмади, ОШ тадбирини Россияда утказиб тургин деб 5-6 минг доллар бергандим на пул на узи дарак йук, шу якин кунларда курмадингми? сени эфиринга чиқмадими?

Камина: Бир чиққанди Оппозиционный Партия Узбекистана очаман деб,аммо йуқ бўлиб кетди,у ҳам Брежневчилик қилади-ми ака?

Чориев׃ Унга парво қилма у сиёсатдаги ОШ пиширишни билмайди,дойим менга мастава ташаб турганди,йуқ бўлиб кетдику.

Камина: Сиз ямон одамсиз-ки ҳама сизни ямонлайди,жосусмисиз ака оддий савол…?

Чориев: Абутов айтдими,мени Қурултойга айтганди,мен Раис бўлсам бораман дегандим унамади, мени жосусга чиқаришди, Мани қарагин Максим мен кетдим бу эфирингда менга фойда йуқ тракторимга Бирдамликчи укаларим юкни юклаб бўлди, смс келди мен тезда Миссури Сант-Луисга оборишим керак, гап тамом мени ямонлама хопми? Mени махтагин доим…қолган гапни кейин гаплашамиз. хайр…

Камина: Сиз Каримовчисиз? Боринг кетинг эфиримни чала пала ОШ тадбириздай қилманг! ОШ тадбиризга 5000та одам келади деб махтайсиз, қуйинг мени 5 миллионта мардкорларимни ҳам кочиртирманг, боринг трукториздан қолманг…Хайр ака оқ йул!

Шу билан эфирдан урнидан туриб Чориев ака қочиб кетди,халқ қарсаклар билан Норозолик овозда УУУУУУУУУУУУУУУУУУУУ дейдилар.

Бугунги дастурмиздаги Чориев акага мени шахсий фикрим,Чориев акани яхши тарафи меҳнаткаш,ҳазилкаш, кўлиб уйнаб ишлайдигон ажойиб инсон, аммо ямон тарафи йук деса куп…худди шундай куп хатоларини узи ҳам жуда яхшигина билади, қуруқ ОШлари эса ҳалигача ҳеч пишмади, ҳали бу ака 22 йиллаб Бирдамликни тахтида утиргани йуқ, 5-6 йилдан кейин буни отдуши ямонларини айтамиз албатта,агар Бирдамликни узини томарқаси қилсалар, унда жазосини берамиз бугун Чориев сал мухолифатни ичида Путинга ухшаган десак ҳам бўлади… ҳозирча ямонини гапирмай турайликчи?

Хаммаларингизга Омад,дастуримиз тугади,биронта музикани куйиб эшитинглар,музика туганганда
Мардикоршунос-Уорн Брайзес@2012 деб куйинглар.

Ҳурматли Теле-томашабин мардикорлар лойимизни кеч тугатганимиз учун,анчагина кеч қолдик, қолган программаларни кейинроқ албатта курсатимиз
Эътиборингиз учун ташаккур!

Мардикоршунос Телевидениясини Бош Директори
Максим Назиров.

(Mardikorshunos).

 

 

 

%d bloggers like this: