Пўписами ёки…

Марказий Осиёда уруш эҳтимоли (?)

“Вазият шу даражада кескинлашиб кетиши мумкинки, бу нафакат қарама-қаршилик, балки урушга ҳам олиб келиши эҳтимоли бор” – деган Қозоғистонга расмий сафар билан борган Ислом Каримов.

Ўзбекистон президенти бу гапларни Тожикистон қураётган Роғун ва Қирғизистон тиклаётган Қамбарота ГЭСларини назарда тутиб айтган.

“Шу учун чегаралар оша ўтадиган дарёлар масаласида биз жаҳон ва халқаро ҳамжамиятга қулоқ солишимиз керак”.

Ўзбекистон президенти электр ишлаб чиқариш учун йирик ГЭСлар ва уларни ишлатадиган улкан сув тўғонлари қураётган Қирғизистон ҳамда Тожикистонга мурожаат қилиб, Амударё ва Сирдарё қуйи оқимларида жойлашган қўшни мамлакатларнинг манфаатларини ҳисобга олишга чақирган.

“Бу дарёлар бўйида жойлашган барча давлатларнинг розилиги ҳар қандай келишувнинг асосий шарти бўлиши керак” – деб айтган Президент Каримов. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: Ассассин

Тарихий-Замонавий Роман
БИРИНЧИ БОБ
20 АСРНИНГ ОХИРИ

Рустам Абдусоли қорининг жавобларидан қониқмади ва саволини қайта ёзиб, ўтирганлар орқали унга йўллади. Қори одати бўйича дарсдан кейин саҳобалардан бирининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилар ва вақт қолса, саволларга жавоб берарди. У Рустамнинг саволини ўқиди:
“Агар Оллоҳ ҳамма нарсани кўриб турган бўлса, бечораларнинг қонини ичаётган милитсияни нега жазоламайди?”
Абдусоли қорининг юзи тунлашди. Аммо жаҳли чиққанини билдирмади. У сал нарсага қизиб кетмайдиган, заковатли одам бўлсада, бу сафар жаҳлини яширмади:
-Бу савол кеча ҳам берилган эди. Овоз чиқариб ўқимагандим. Олдинги кун ҳам берилганди ва унда ҳам ўқимасдан жавоб билан кифоялангандим. Такрор айтаман. Аллоҳ зулмни ҳаром қилган ва бу ҳақда пайғамбаримиз(с.а.в.) орқали бизга етиб келган ҳадислар бор. Зулм қилганлар зулм топадилар, ажрдан маҳрум бўладилар. Биз вақтимизни мана шундай нарёғи аниқ бўлган бу ёғи эса ширкка олиб борадиган саволларга сарфласак, кўп нарсани ўрганмай қоламиз. Иймонни, эътиқодни мустаҳкамланг, ҳамма нарса ўзи аён бўлиб қолади. Бунинг устига деворнинг ҳам қулоғи бор,-деди.
Қачонгача деворнинг қулоғидан қўрқамиз?, деб ўйлади Рустам.
Худди унинг фикрини ўқиб олгандек, Абдусоли қори қўшимча қилди: Continue reading