Шавкат Муҳаммад

Элбошиларга эс берсин

Нур аканинг ҳам туғилган кунини эсон омон ўтказиб олдик. Бутун Қозоғистонга қўшилиб мен ҳам тўйладим. Туғилган кунни нишонлашни жума куни бошлаб, душанбагача ўйнаб кулдик.

Аммо мен қаттиқ сийладим Нур акани, пайшанба куниёқ бошлавордим тўйлашни, чоршанбада хотин зўрға тўхтатиб қолди.

Тўғрида, мен сийламай ким сийласин, “Назарбоевга куёв” деган номим бор (Қозоғистонлик қизга уйланганман-да).

Нур акангни халқ чексиз севади, телбаларча севади, эс ҳушини йўқотгунча севади.

Қайга борсанг Нурмагазинда харидингни, Нуркафеда обедингни, Нурмасжидда ибодатингни қиласан. Нуравтодан машинани ижарага олиб, Нуркўчаларни кезасан. Кечки салқинда Нурпаркда Нур акангнинг ҳайкали ёнида суратга тушасан. Яқин орада бу кетиш бўлса, пивога тўйволиб, Нурҳожатгаям борса керак одамлар. Continue reading