Нуқтаи назар

duppiТавба, халқимиз унга мос эмиш!

Купчилигимиз катори менинг эмайл почтамга хам аллакандай зотлардан номалар келиб туради. Одатим буйича уларни йигиб «спам» сифатида учириб юборардим, зеро, билмадим ким кандай, аммо мен узимни кизиктирган маколани узим караб, аниклаб кейин укишни хуш кураман.

Бу сафар хам  шартта учирмокчи булдим, аммо бирдан, сарлавхани курдиму тухтадим.  Нима эмиш-халқимиз шундай сарварга мос эмиш. Маколани укиб чикмокчи булдим. Аммо у ерда курсатилган манзилни хатто прокси оркали хам очолмадим, демак, хулоса килдим мен, прокси учун хам макола унчалик эмас эканда. Аммо сарлавхага барибир жавоб кайтариш керакдай туюлди, зеро тек куйсанг айрим сатанглар халкни хам бир нималарга кушиб юборгудай булаяптида.

Шу уринда шундай фикрловчиларга бир савол. Айтингчи сиз узингиз кайси халкнинг вакилисиз?

Кейинги саволим, сизнинг кандай маънавий хаккингиз бор халк хакида хулоса килишга?

Ва нихоят учинчи саволим, умуман кандайдир хулосалар килишга хаккингиз борми?

Аввало ана шу бахонинг узига тухталсак, яъни «Халк кандай булса, подшо хам шундай булади» деган бахога. Бир дакика подшоимизни куз олдингизга келтиринг, келтирдингизми? Энди куз олдингизга келтирганингиз подшонинг хулки, маънавий ва аклий салохиятини эсланг, эсладингизми?

Кани айтингчи, узбек халки шу одамга ухшайдими? Ишонмайсизу, агар ухшаганда мен дуппимни осмонга отардим.

Нега? Чунки халк подшосига ухшаганда жуда булмаса у каби, халиги хамма айтмокчи дихтатор буларди. Учраганки узга караш вакилини бир ёкларга жунатворарди, шу жумладан унга астойдил карши булаётган подшонинг узини хам.

Келинг сизга халкимизнинг характерини, хаммага таниш ва севимли булган «Абдуллажон» фильми кахрамонлари оркали очиб бераман. Бош образни олинг, Бозорвойни. Далани кезар чоги, Абдуллажонни (фильм мазмуни буйича узга сайёралик) топиб олди. Унинг кип ялангоч турганини куриб, уст бош топиб келишга, корнини туйгазишга шошилди, тугрими?  Бозорвойнинг аёлини эсланг, «малчик, хой малчик, мама гиде, ху-у, Рассия да? Барнаул да?» деганида, бола «дада анави аёл нима хохлайди», дейди. Аёл шовкин кутариб махалла томон югурганида, Бозорвойни эсланг, болага шунаканги мехр билан карайдики, кузингиз ёшланади, узбек ана шундай ширин гапга зор!

Энди бошка эпизодларни утказиб, анави Абдуллажон туфайли юз бера бошлаган мужизаларни эсланг. Кишлок устаси видеомагнитофонлар ишлаб чикариб, килосини 3 доллардан пуллайди, узбек ана шундай, сал бойиб колса хаммага кило-кило улаша бошлайди.

Кетмон вокеасини эсланг, Абдуллажон Бозорбойдан: «Ота кетмонни качон елканглардан оласиз?», деб сураса, Бозорвой, «кетмонними, кетмонни болам туянинг думи ерга текканда», деб жавоб беради. Узбек ана шундай – елкасига олганни тушурмайдиган халк. Шу учун мустахкам утирволиб билганини килишаяпти.

Энди подшони тасаввур килинг, келтирганим сифатлардан кайси бирини кургансиз унда. Унинг атрофидагиларни олинг. Биргина Хайридин деган маслахатчисини олинг, унинг юзида инсонлик аломати колмаган. Боякиш хатто табассум нималигини эслай олмаса керак. Нега шундай биласизми? Чунки халкдан эмас, халкнинг хам эмас! Халкни ич-ичдан ёмон куради, шу боис совуги чикиб юради, утиради, гапиради.

Йук, адашдим, гапирмайди, гапириш унга хос эмас, у факат куриниш килади, уша совук куриниш, шу билан масала хал булади. Узбек ундай эмас, ундай булмагани учун хам уз уйида, узгаларга тепки булиб юрибди.

Халк кандай булса подшо хам шундай булганида, эх-хе… ухлагани ётганда хам, минбарга чикканда хам, борингки, кушни давлатга мехмонга борганида хам кетмонини олиб юрарди, ахир Бозорвой айтиб куйди, кетмонни качон куйишимизни.

Аслида Абдуллажон, фильмда барака, эрк ва эзгу максадлар тимсоли сифатида пайдо булади, тугрими? Аммо кишлок раиси деб, узбек уша орттирган «ютук»дан воз кечворади, барака, эрк ва эзгу максадни уйидан кувиб солади. Узбек ана шундай, бировни деб узиникидан хам воз кечади. Ва нихоят кино сунгида рус олими, «Чтож вы братцы, не удержали-то, чтож вы, ведь я о нём всю жизнь мечтал», деб йиглаб юборади. Бу йиги уша мечтасини узбек ушлаб кололмагани учун эмас, халкнинг бу кадар соддалиги туфайли. Узбек халки ана шундай!

Бас шундай экан, демак подшо хам шундай булиши керак эмасми, сизнинг мантикингиз буйича? Аммо у ундай эмас, атрофидагилари хам.

Энди купчилик хадисни эслаб, бунга нима дейсиз дея иддао килиши мумкин. Тугри, Расули Акрам саллаллоху алайхи васаллам шунга якин гап айтганлар. Аммо унинг мазмуни сал бошкачарок. Яъни у зот «кавмнинг хулкига яраша подшо юборилади» деган гапни айтганлар. Бизнинг мисолда, халк эмас, «кавм» деганда теппада урнашиб олган зулуклар тушунилиши керак.

Тугри бизнинг орамизда хам иймони сустлар бор, маънавий бузуклар бор, ориятсиз, андишасиз, соткин, хойин, мунофик ва хатто жохиллар хам бор. Улар одатда айри юрмайди, уюшиб бирга иш олибборишади. Бунинг учун хатто айрим бирлашмалардан куним топишади, номлари крутой бирлашмалардан, никоб учун кулайда.

Аммо бутун халк шукурки ундай эмас. Ягона муаммо халкнинг ута бушлиги ва теппага халкдан булмаганларнинг йигилиб колишига имкон тугдириб бергани!

Хуллас анави беухшов ухшатмани халкка нисбатан эмас, президентнинг атрофидагиларга нисбатан кулласангиз тугрирок булади. Улар хатто бундай топилмангиз учун сизга медал хам беришлари мумкин. Хафа булишмайди, аммо халк хафа булади, бизни нима балоларга ухшатаяпти, деб.

Нидои Мазлум.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: