Ўш садоси

АНЖУМАН: Узма дўстлик торини, боғлаш қийин

Бугунги АНЖУМАН иштирокчилари Ўшдан: Ҳафизахон Маҳмудова, Иззатилло Раҳматиллаев, Билқиёхон Довудовалар.
Замондош радиосида АНЖУМАН дастурининг дастлабки эшиттиришини тинглаганлардан кўплаб мактублар, ташаккурномалар билан бир қаторда қатор таклиф ҳамда мулоҳазалар билдирилган хатлар ҳам олдик.

Ана шу хатларнинг аксариятида АНЖУМАН эшиттиришини давом эттиришимиз сўралган. Шунингдек,  Қирғизистондаги икки миллат ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини тиклашда Замондош кўприк бўлиб хизмат қилса ва келгуси дастурларда бевосита Қирғизистонда яшаётганлар иштирок этишса,  дейилган таклиф ҳамда мулоҳазалар билдирилган.

Албатта, Замондош ҳамма учун баробар демократик минбар ва унинг ўқувчилари, тингловчи ҳамда томошабинлари фикр-мулоҳазалари қадрлидир. Ҳар қандай эзгулик йўлидаги таклиф ҳамда тадбирлар эса ижодий жамоамиз эътиборидан четда қолмайди.

Шулардан келиб чиқиб, Замондош тингловчилари таклифларига кўра бу галги АНЖУМАН дастурига Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан “Қонун ва тартибот ҳуқуқни ҳиомя қилиш Маркази” раҳбари Иззатилло Раҳматиллаев,  ташаббускор аёллар фаоли Ҳафизахон  Маҳмудова, руҳшунос олима Билқиёхон Довудоваларни таклиф этдик.

Суҳбатдошларимиз билан келгусида икки миллат ўртасидаги дсўтлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида яна қатор эшиттиришлар тайёрлаб, тингловчилар эътиборига ҳавола этишни ҳам режалаштириб олдик.

Биз,  Қирғизистонда тинчлик-тотувликни таъминлаш юзасидан суҳбатдошларимиз фикр- мулоҳазалари билан бир қаторда тингловчилар фикрларини ҳам ўрганишда давом этамиз.

Мактубларингизни info@zamondosh.com электрон манзилига йўллашингиз мумкин.

Замондош .

%d bloggers like this: