Замондош анжумани

Ўш қирғини ва зиёлининг муносабати

Замондош ижодий жамоаси долзарб мавзуларда  баҳсу мунозара юритиш учун эркин фикрловчи,  оқилу доно, зиёли ва зукко, адибу фозил, шоиру шуаро, олиму донишманд, ёшу кекса, хусусан танқид ҳамда бошқалар мулоҳазаларига тоқат қила оладиган , бир сўз билан айтиладиган бўлса ўз позицияси ва мустақил фикрига эга барча -барча миллатдош, ватандошларни “Анжуман”, деб номланган янги дастурда иштирок этишга чорлайди.

Дастлабки “Анжуман” Қирғизистон жанубидан бир гуруҳ мамлакат зиёлиларининг кўпчиликка Мурожаатига бағишланган.

Мурожаатга ким қандай муносабат билдирди? Ушбу саволга жавобларни эшитмоқчи бўлсангиз Замондошнинг “Анжуман” дастурини  тингланг.

Дастлабки дастуримизда… юқорида айтганимиз тавсифларга эга инсонлар: Австриядан шоир Ёдгор Обид, АҚШдан сиёсатчи ва олим Жаҳонгир Муҳаммад, Ирландиядан ЎИҲЖ президенти Абдужалил Бойматов, Канададан журналист ва адиб Ғафуржон Йўлдошевлар иштирок этишди.

Замондош ТВ-радиосини кузатиб боринг, унда янги АНЖУМАН дастурининг навбатдаги сонини  келгуси шанба, 9 июнь куни тинглашингиз мумкин. Унда яна фожеалар келиб чиқмаслигини олдини олиш учун нималар қилиш керак, деган савол атрофидаги Анжуманни Канада мамлакатида яшаётган журналист Ғафуржон Йўлдошев олиб боради.

Замондош таҳририяти.

%d bloggers like this: