Тарих сабоқлари

Ислом уламолари анча олдин (худди бугун учун)  айтган гаплар

“Ҳозирги вақтда кўп одамларнинг ҳоли бундайдир. Улар илми рақоиқ ва ҳақоиқни ўз ишлари учун, авомнинг қалбини ром қилиш учун, золимларнинг молини олиш учун, мискинларни хор қилиш учун ва очиқ-ойдин ҳаромларга ҳамда зоҳир бидъатларга эришиш учун нарвон қилиб олганлар.

Ҳаттоки, уларнинг баъзилари миллатдан чиққанлар. Баъзи жоҳиллар уларнинг бу даъвосини мерос ва мутахассислик сифатида қабул қилганлар”.

Аҳмад Зарруқ  “Қоваидут-тасаввуф”.

ХХХ

«Гоҳида улар ўзларини шайх қилиб оладилар. Унинг одамлари эса, унга шайхлигини ширк қилиб, фоний дунёнинг ахлатларини тўплаб юрадилар. Улар уни бир нарсага ярайди деб ўйлайдилар. Ана ўшалар каззоблардир.

Агар биров садақа қилса ёки икром кўрсатса, ўшани одат ва ибрат қилиб олиш уларнинг жони-дилидир. Улар ўзларини одамларга арбоби ҳол қилиб кўрсатишга, Аллоҳ уларнинг гапини тасдиқлашини уқтиришга уринадилар.

Йўқ! Бу аҳлуллоҳнинг йўли эмас! Улар бу замонда жуда ҳам кўпайдилар. Ҳар бир юртда ер юзини тўлдирдилар. Уларнинг шарридан Аллоҳнинг Ўзидан паноҳ тилаймиз».

Шайх Дирдийр, «Шарҳул Харийда»

ХХХ

“Улар овқатланиш, кийиниш, гапириш ва амал қилишда Аллоҳнинг чегарасига тажовуз қиладилар ва Аллоҳ таоло буни мен учун яратган, дейдилар”.

Абдул Ваҳҳоб Шаъроний  “Ал-анворул қудсия”

ХХХХ

«Шайх Вуҳайш бизнинг маҳалламиздаги «Хони банотил хато» номли жойда турар эди. У ҳар бир чиқаётган одамга: “Тўхта, мен чиқишингдан олдин Аллоҳнинг олдида сенинг учун шафоат қилай”, дер эди. Шундай деб у баъзи кишиларни икки-уч кун ҳам ушлаб турар эди. Менинг шафоатим қабул бўлгунча чиқиш мумкин эмас, дер эди”.

Муҳаммад Тонжий.

“Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобидан

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: