Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(76)

Кўзингизни очинг!

“Озодлик” карнайининг “Psiphon 3” деган айланмаси орқали айланиб-айланиб унинг сайтига кирсам, анча “фис-фис”лар бор экан. Улар ҳалиям бозордан қайтавериб, яна ўзини бозорга солаётган жб.(унвони олиялари бўлмиш “жаноб” деган сўзни ҳадеб такрорламаслик учун бу ёғига (жб) деб қўя қоламиз) Муҳаммад Солиҳ ҳақида фис-фислашиб ётишибди.

(Жб.) Муҳаммад Солиҳ деганимга бурнининг учидаги жаҳл халтаси жиртилиб, этагининг остига тушиб, мани ҳам ёқамдан олмасин, шунинг учун селсоветда дўмбобо берган пасапўртдаги оти билан айтай – (жб.) Салай Мадаминов ўзини Карим-уфга тенг кўрар экан. Тенг-тенги билан, тезак қопи билан. Лекин иккаласи битта қопга сиғадими, йўқми, Худо билади, сиғдираман деса сиғдириб юборади. Не демишлар:
Тезак сиққан халтага,
Яна тезак сиғади.

(Жб.) Салай Мадаминов бошқалар билан баҳсга кирмасмуш. Дунёнинг ишлари қизиқда-а, Карим-уф ўзи маразнинг арази бўлса ҳам (жа.) Салай Мадаминовни копейкага омайди. Ҳов Карим-уф , ноинсофлик қивоссиз. Бировнинг меҳнатини қадрлаш керак.

Эсингизни эсхонасини ишлатиб кўринг, сизга ундан кўп яхшилик қиган борми?

1991 йилда Вузгарадокда талабаларни пақиллатиб отганингизда муХалифат лидери, Олий Совет депутати бўлган (жб.)Салай Мадаминов текширув комиссиясини ташлаб қочганди. Бу сизга қўл келганди. Йиртиқларни ўзингиз истагандай ямаб ташлагандингиз. Лекин “У иштони торлик қилиб қочди” дедингиз. Юмуқ кўзларингиз билан унинг устидан кулдингиз. Шилпинг-шилпинг қилиб.

Ўшанда (жб.) Салай Мадаминовнинг сизни президент бўлганингиз билан табриклаб ёзган тилграммасини чўнчагингиздан чиқариб ўқиб бергандингиз. Ўша тилграммани ўнг тарапдаги чўнчагингизга ким солиб қўйганди? Энангиз соп қўйганмиди? Унутдингизми? Бутун халқ дилбезордан кўрганини ҳам унутдингизми? Одам деганнинг кўзи бунча ҳам кўр бўмайди-да, очинг азгина!

7-сессияда оёғингизни осмондан қилиб, асфаласофунга юборишларига азгина қоганди, эшакка тескари ўтқазилганингизда эгар-пегарингиз билан шу (жб.) Салай Мадаминов қутқазиб қомаганмиди? Сизга қарши чиққанларни “коммунистлар, тошканликлар, исёнчилар, инқилобчилар” деб айблаган ахир (жб.) Салай Мадаминов эди-ку? Нага унутасиз? Наҳотки, буни ҳам кўрмаган бўсангиз? Ўзи у кўзми ёки пўстакнинг тешигими?

1992 йилда сизни ҳам, думларингизни ҳам сессияда тугиб қўйиш планини ким чипакка чиқарганди? Шундай минбарга чиқволиб депбилетини ташаб қочган ким эди? (Жб.) Салай Мадаминов эди-ку? Курашни ўрнига қочоқликни афзал кўрса ҳам уни баҳсга чақирмайсиз-а? Инсофингизни ит талаб кетибди. Одамгарчилик боми ўзи сизда?

Туркияга юборганингиз талабалар у ердан миллатчи бўлиб қайта бошлаганда, халқ Горби кунларини қўмсай бошлаганда, бошингиз этикка кириб кетувди. Сизга террорчиларга қарши кураш қуролини ким берди ўшанда? Бунча ҳам номард бўманг Карим-уф! Агар (жб. )Салай Мадаминов бўмаганда кетгандингиз қулоқни ушаб.

Иннан кейинчи, 1999 йилда тахтингизни ким мустаҳкамлаб берди?

2004 йилда-чи?

2011 йилда-чи?

Бечорани баҳсга чақириб чўкиб, моғорлаб қолган кўнглини кўтариб қўйиш ўрнига фақат михни устида кукла қиб ўйнатасиз. Ҳали уни ўлдирди, ҳали буни ўлдирди, деб сирларини очиб юборасиз. Ҳали “Гулсалай” деб, ҳали “Урлаева” деб уни масхара қиласиз. Кўзингизни очинг, Карим-уф қачонгача юмуқ кўз билан уни масхара қиласиз? Нима, сизга дунё қоронғу уйми, (жб.) Салай Мадаминов қора мушукми? Уни барибир ушай олмайсиз. Энг яхшиси у билан баҳсга чиқинг, ўшанда уни тамом қиласиз. Унинг нозик жойи баҳсда очилади, тақ-туқ битирасиз ишни!

Балкида 5-6 йил яна тахтда ўтириш учун унинг хизматига зорсиз, мана нега уни баҳсга чақирмаяпсиз, илон ёғини ялаворгансиз-а?

Гапни “Озодлик”ни “фис-фис”ларидан бошлагандик. Мана буни қаранг, Галимахоним деган журналист (жб.) Салай Мадаминов ҳақида нима дебди:

“Энг аянчлиси, мен шу вақтга қадар Муҳаммад Солиҳни ҳурмати жуда баланд, танқид ва мулоқотга тайёр шахс, деб билардим. Аммо, унинг кечаги баёноти аслида бу одамнинг бу каби ғоя ва прициплардан жуда узоқлиги, нафақат демократияни тушунмайдиган, балки ўзи ҳам демократ бўлмаган бир шахс эканини кўрсатди…

Мен бугун тўлиқ англаган ҳолда, тўла масъулият билан келган хулосамни айтишим мумкинки, Муҳаммад Солиҳ сиёсатчи эмас ва бу шуниси билан аянчлики, демак Ўзбекистоннинг Ислом Каримов етакчилигидаги режимига қарши тура оладиган, соғлом, дунёвий, бошқалар ҳаққини ҳурмат қилишга қодир ҳеч қандай мухолифат йўқ экан.”

Галимахоним, сизни судга берсам майлими? Нега дейсизми? Бу гапни бир неча йил олдин мен айтган эдим, сиз уни айнан такрорлаб қўйибсиз. Ҳа, майли, аёлларга нисбатан сахий бўлишимиз керак. Қайтдим фикримдан. Буни устига адвакатим ҳам йўқ. Тағинда, сиз отимни айтган бўлсангиз ҳам “фис-фисчи”лар кесиб ташлашлари мумкин. Улар бўри. Еса ҳам, емаса ҳам оғзи қон бўри. Кўзи юмуқ бўгандан кейин шунақа бўлади. Сизлар ҳам кўзларингизни очинг, қаршингизда (жб.) Салай Мадаминов турибдилар. Лекин адашиб баҳсга чақириб юрманг, у киши сизнинг тенгингиз эмас. У киши фақааааат Карим-уф билан баҳс қилишни истайдилар. Ўша Карим-уф билан, (жб.) Салай Мадаминов баҳс қилолмай қизариб-бўзариб депутатлик книжкасини олдига ташлаб қочганлари  Карим-уф билан! Осилсанг баландига осил, дегани мана шу!

Халқимизда “Эшак Маккага бориб ҳалол бўлмас” деган мақол бор, шундай экан кимдир соқол қўйиб, ўзини мулла деб жар-жар жар солгани билан ҳеч қачон динга хўжайинлик қилолмайди. Нима, дин онангни маҳрига тушганмики, кимнинг мусулмон ёки мусулмон эмаслигига баҳо берасан, дейдиган мардлар чиқади.

Уларни нияти расво бўлганлари учун Худо уриб туради, буни кўриб келдик ва кўриб турибмиз. Шунинг учун Карим-уф, кечаги бесоқол, бугунги соқоллилардан қўрқманг, улар тупурса ўз соқолига тупуради, сизнинг бетингизга эмас. Кўзингизни очиб, уларга қўл узатинг. Айни тоифадаги одамларсиз. Мазза қиласизлар, айниқса, баҳсда. Ҳеч ким савол бермайди, ҳамма қуллуқ… қуллик қилади. Кўр кўрни кундузи тополмайди, лекин кўзингизни очсангиз, албатта, топасиз!

Кўрлар кўзингизни очинг, қаранг адашиб, чорраҳанинг ўртасида қўлингизда бошқа нарсани ушлаб турибсиз!

Нофизий, Тошкан.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: