Бахтиёр Ҳамроев׃

Ассалому алайкум сафдошларим, дўстларим, акалар укалар, сингилларим!

Фаолиятим даврида кимларнидир билиб билмай хафа қилган бўлсам, улардан чин калбимдан узр сурайман.

Б А Ё Н О Т

Мен, Бахтиёр Хамраев, Инсон хаклари буйича, хамда мухолифатдаги фаолиятимни 2012 йил 10 апрелдан бошлаб тухтатишга карор килдим.
Бундай карорга келишимнинг асосий сабаблари куйидагича:
• Икки йилдан бери, соглигимнинг яхши эмаслиги, яъни эшитиш кобилятим деярли 70 фоизга тушиб кетганлиги ва бир йилда уч марталаб касалхоналарда даволанишга мажбур булаётганлигим;
• Ёшим 60 га бориб колганлиги;
• Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти Жиззах вилояти булимининг фаолияти деярли тухтаб колганлиги;
• 16 йилдан бери УИХЖнинг вилоят булимини бошкариб келдим. Аммо, ташкилотнинг Низомига объектив ва субъектив сабабларга кура амал килинмаганлиги, яъни, 2006 йилдан бери бирор марта хам вилоят Конференцияси утказилмаганлиги;
Мухолифатда (33 йил) ва Инсон Хаклари буйича (16 йил) фаолиятим даврида кимларнидир билиб билмай хафа килган булсам, улардан чин калбимдан узр сурайман.
Бу БАЁНОТИМ, Узбекистон фукароси сифатидаги хак хукукларимга ва оиламнинг хак-хукукларига тегишли эмас.
Барчага АЛЛОХдан сихат-саломатлик ва бахт-саодатлар тилаб колувчи
Бахтиёр Хамраев.
10 апрел 2012 йил.
Жиззах шахри.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: