“Туронзамин” почтасидан

Одамхўр диктатор

Британия ҳарбий кучлари таркибида хизмат қилаётган Иди Адин ҳарбий бўлгани сабаблими ҳокимият тўғрисида ҳали ўйлаб ҳам кўрмаган, сиёсатга умуман аралашмай, озгина вақти бўлсаааа регби, бокс каби спорт турлари билан шуғулланиб дам оларди. У 9 йил кетма-кет Угандада оғир вазнлилар ўртасида бўлиб, ўтган бокс бўйича мусобақада чемпионлик титулини қўлдан бой бермай келди.
Иди Аминнинг аниқ туғилган йили санасини буни қаранг-ки, хеч ким билмасди. Баъзилар уни 78 ёшида вафот этди десалар, бошқа биров 80 ёшда бу дунёни тарк этганлигини таъкитларди.
Ҳаммаси 1962 йили, яъни Уганда мустақилликка эришган кундан бошланди. Амин омади келиб ҳарбий кучлар бош штабининг қўмондонлиги постини эгаллайди. Янги раҳбар ҳокимият бошқаришнинг “лаззатини” шу жойда тотиб кўрди.
Тенгдоши, дўсти ҳисобланган Уганда президенти Обота Амин тўғрисида “…бир вақтлар африкалик она дунёга келтирган ажойиб мўъжизакор инсон” дея баҳо берганлиги ҳам бежиз эмас. Чунки орадан ҳеч қанча вақт ўтмай диктатор Амин ўзининг жиноятлари билан бу сўзларнинг нақадар ҳақиқатга яқинлигини исботлади. Уганда давлатининг бошқарув аппаратини қўлга киритган Иди Амин 1 чи навбатда мамлакатдан барча исроилликларни қувиб чиқариш билан иш бошлади. Исроил кредит учун маблағ бермаганлиги унга баҳона бўлди. Сўнгра угандаликлар иқтисодиётини парокандаликка юз тутганлигининг бош сабабчиси осиёликлар дея, уларни ҳам бу юртдан ҳайдаб чиқариш тўғрисида кўрсатмалар берди.
Осиёликлардан сўнг навбат оқ танли аҳолига етиб келди. Диктатор бу миллат вакилларига ҳам тазйиқ ўтказа бошлади. Мамлакатда иқтисодий инқироз ва қонли террор авж олди. Собиқ президент Оботанинг ҳокиммиятни эгаллаш режаси барбод бўлгач, Амин ўзига душман, рақиб деб билгач барча кимсаларни таъқиб қила бошлади. Улар эса оз эмас, кўп эмас 300 киши эди. 12 миллионлик аҳолига эга бўлган Уганда ушбу раҳбар давлатни бошқарган вақтда ғаним деб саналган барча кимсаларнинг ўлимига гувоҳ бўлди.
Иди Амин ўзини бир умрлик президент, фельдмаршал, хатто ҳайвону-балиқлар “худоси” деб эълон қилди. Шотландия подшоси бўлмиш унинг юксак орзуси эди.
Шахсий ҳаёти ҳам бир мунча мураккаб, яъни 5 та хотин ва 30 та асира унинг “хизматида” бўлган. 19 ёшли, гўзалликда тенгги йўқ Сара Кьолуб севимли турмуш ўртоғи бўлгани сабаб, Амин жуда кўп вақтини у билан ўтказарди.
Шуниси ажабланарлики, умр йўлдошларининг бирортаси ўз ажали билан ўлмаган. Аксинча, диктаторнинг “жонига теккач” уларни ўзи бир ёғлик қиларди. Ҳатто бирини бўғизлатиб, танасини бўлакларга ажратиш каби қабиҳликка ҳам қўл урган Амин бундан лаззатланарди. Қонхўр уйидаги музлатгичда ўзига деб билган кишининг бошини сақлашни жуда яхши кўрган.
Уганданинг бошига кулфатлар келтирга бу раҳбар исмига “Дадо”, -“Катта ота” сўзларини қўшиб гапиришларни ёқтирарди. Халқ эса мақтовга ўч Аминни “гўштхўр” деб мазах қиларди.
Бир руҳшунос унинг бу “қабиҳликларини” бир вақтлар онаси “жодугарлик” билан шуғуллангани билан изоҳласа, бошқалар ёшлигида руҳий касаликка чалингани боис бу бетобликнинг асорати деб тушунтирганлар.
Нихоят барча таҳқирлашлар 1979 йили якун топди. Танзания ҳарбийлари ва Уганда қочоқлари диктатор ҳокимиятини ер билан яксон қилдилар.
“Катта ота” ҳаётининг сўнгги дамларини Саудия Арабистонида 4 та хотини ва 30 та болалари қуршовида ўтказди. Сиёсатчидан “бош олиб чиққан” Амин аккардионда мусиқа чалиб, Қуръон сураларини хиргойи қиларди. Тахминан 1 ой давомида ҳушсиз ётиб, буйраги ҳам ишдан чиққандан сўнг 16 август куни Иди Амин –“Катта ота” бу дунёни тарк этди.
Уганда ҳукумати халқнинг бош кўтаришидан қўрқиб, унинг ҳокини қабул қилишдан ҳам қўрқдилар. Амин Саудия Арабистонига дафн этилди.
Қонхўр диктаторнинг душманлари етарли, улар жасаддан ҳечдан кўра кеч бўлсада аламларини олишдан ҳам тойимасликларини ҳисобга олиб, яқинлари кўмилган жойини сир сақламоқдалар. Бу кетишда келажак авлод учун диктаторнинг қабри номаълумлигича қолиши ҳақиқатга яқин.

Ўрис тилидан Абдуқодир Саттаров тажримаси
Мант терувчи: Гавҳарой

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s