Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(74)

Қимматли маслаҳатлар

Бугун маслаҳат бериш модага айланган. Илтимос, рулни сўзларнинг иккинчи маъносига бурманг. Хаёлингизни бузманг, тўғри маънода қап қивомман. Чунки менинг ҳам бугун матбуотда чиққан хабарларнинг сарлавҳалари бўйича сизларга маслаҳат отгим кеп қолди. Истасангиз олинг, истамасангиз ўқиб кетаверинг. Зотан мақсад ҳам иккинчи хўржунда.

“Оилавий бизнес уч йилга текширувлардан озод этилди”

Уч йил йиғинг, йиға олгунингизгача йиғинг. Кейин жуфтакни ростлаб, қочиб кетинг. Узоқ узоқларга, иложи бўлса олис Канада ёки сеҳрли Амриқо томонларга. Фарангистон ҳам зўр. Қайтиб бермайди сизни. Русиядан бўлса тутиб келишади. Қуённи қулоғидан тутган каби ушлаб декорация, э, йўқ , депортация қилишади. Агар қочмасангиз уч йилда йиққанингизни уч минутда олиб қўйишади. Додингизга қулоқ соладиган одам бўлмайди. Чунки қулоқ соладиган одамнинг ўзи олиб қўяди. Қози ҳақидаги гапни ёдда тутинг! Не демишлар:
Овдан олдин овчи нозирдир,
Овдан кейин қози ҳозирдир.

“Chevrolet Malibu автомобилининг видео тақдимоти бўлди”

Автомобилнинг ўзини кўрадиганлар бошқалар, сиз видеосини кўрганингизга ҳам шукур қилинг. Савил қолгур 50 минг доллар экан. Доллар дегани хазонмики, кузда супуриб, қопга солиб, олиб борсангиз. Агар доллар териб келаман деб четга кетсангиз ҳам алихўжа валихўжа. У ёққа бориб ҳам видео кўришда давом этасиз. Ундан кўра шу ерда кўриб ўтираверинг. Не демишлар:
Эшагим юрарди зўрға,
Тушимга кирибди йўрға.

“Ноинсоф рақобат тўғрисида телефон орқали хабар бериш имкони яратилди”

Бундан Гулнора ва Лола истисно. Улар рақобат эмас, рекет қонунчилиги асосида ишлайдилар. Шунинг учун қимматли вақтингиз ва телефонингиздаги минутингизни сарфлаб бошингизга бало орттирманг. Не демишлар:
Ҳайдан келган ҳувга кетар,
Олтин вақтинг сувга кетар.

“Бир мақсад йўлида тижорат банклари ва сиёсий партиялар бирлашди”

Тепадан буйруқ келса ит билан эшак ҳам бирлашади. Туғилган болани “итак” деб аташади. Бу номда “т” ҳарфи ортиқча тушиб қолган деб хархаша қилманг, илтимос, сал маданиятли бўлайлик. Не демишлар:
Ит бирла эшак бирлашса бирлашибдур,
Не не тоғлар бугун қирлашибдур.

“Ўзбекистон Адлия вазирлиги расмий рўйхатдан ўтмасдан, фақат шаръий никоҳ асосида яшаётган фуқароларни ўз оиласини қонунийлаштиришга чақирди”.

Бу сизга тегишли эмас. Бу Адлия вазирлигига қаровчи судялар, ижрочилар, Адлия вазирлигининг ҳомийси бўлмиш прокурорлар, Адлия вазирлигининг хўжайини даражасидаги мулозимлар ва Адлия вазирлигига солиқ терадиган солиқчилару уларнинг чўнчакларини қаппайтирадиган ишқилармонларга тегишли. Яъни бу ички ишлар масаласи. Ажабмас, бу қарор ишлаб кетиб, Адлияда адл ўрнатилса? Лекин териси қаттиқ адлияга бу таъсир қилармиди? Ахир бу чақириқ, шунчаки сўкмоқ, уларга эса тўқмоқ керак.
Не демишлар:
Сўкмоқнинг кучи йўқдир, от ҳам оёғин тирар,
Тўқмоқнинг зарби келса, қил қозиқ ерга кирар.
Нофизий,
Тошкан.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: