Миграция

Диктатурадан кейин иқлим одамларни ватандан қувмоқчи

“Иқлим ўзгаришининг Марказий Осиёда аҳолини яшаб турган жойларидан кўчиб кетишга мажбур қилиш эҳтимоли катта”.Тараққиёт банки тайёрлаган янги ҳисобот ана шундай хулосага келган.Банк ҳисоботи “Иқлим ўзгариши ҳамда Осиё ва Тинч уммони ҳавзасидаги миграция” деб номланади.

Унда башорат қилинишича, Марказий Осиёдаги катта ҳудудларда қурғоқчилик юзага келади, деҳқончиликка яроқли ерлар саҳролашади ва одамлар яшаб турган жойларини тарк этишга мажбур бўладилар.

“Қозоғистондан ташқари минтақанинг барча аҳолиси иқлим ўзгариши таъсири яққол сезиладиган ҳудудларда яшашади”, дейилади Осиё банки ҳисоботида.

Бугунги куннинг ўзида Ўзбекистон ва Қозоғистонда Орол денгизи қуриши оқибатида ўзларининг яшаб турган ҳудудларини ташлаб кетган инсонларнинг сони ўн минглаб ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг айниқса, Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятидан бир неча ўн минг киши бошқа жойларга кўчиб кетишга мажбур бўлганлар.

Саҳролашиш ҳам ҳар йили Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган майдонларнинг бир неча минг гектарини тортиб олаётгани ҳақида мутахассислар бир неча йилдан буён огоҳлантириб келадилар.

“Аслида бутун Марказий Осиёда саҳролашиш кузатилаяпти. Бунинг сабабларидан бири, сув тақчиллиги кузатилаётган жойларда тупроқ шўрланаяпти. Бу эса атроф-муҳит, шу жумладан ўсимликлар дунёсига таъсир қилаяпти. Ундан кейин, дарахтлар оммавий равишда кесиб ўтин қилинаяпти”, дейди академик Бек Тошмуҳамедов.

Минтақанинг асосий сув манбаи бўлган баланд тоғликлардаги асрий музликларнинг тез эриши кузатилмоқда.

Академик Бек Тошмуҳамедовнинг айтишича, Осиё банки башорат қилаётган салбий оқибатлар олдини олиш, деҳқончиликка яроқли ерларни имкони борича кам йўқотиш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати ҳам ўзининг молиявий имкониятлари даражасида чораларни кўраяпти.

“Лекин ҳозир республиканинг молиявий имкониятлари ҳам чекланганини сиз ўзингиз яхши биласиз”, дейди эколог олим.

“Давлатлараро сув тақсимоти, суғориш мақсадидаги сувни бўлашиш масаласи давлатлар ўртасида муҳокама этилиши талаб қилинадиган жуда мураккаб масала. Иқлим ўзгариши билан кузатилаётган жараёнларга Тожикистон билан Ўзбекистон, Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги сув атрофидаги баҳслар ҳам салбий таъсир кўрсатади. Буни фақат давлатлар раҳбарлари бир давра атрофига ўтирибгина музокаралар йўли билан ҳал қилишлари мумкин”, дейди академик Тошмуҳамедов.(Би-би-си).

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s