10 йил олдин бугун “Туронзамин”да

МЕН АЛБАТТА ҚАЙТАМАН

Окшом сутдек булса мунaввар

Балкимаса Камар мен учун,

Куёш чикиб келса хар сахар,

Уйгонмасам тонг чоги бир кун,

Мангу йуклик этагин тутиб,

Элотини тарк этса калбим,

Бир туш каби куйса унутиб,

Мен бошимни тиккан шул халким…

Мен албатта кайтаман агар,

Узоклардан дустлар суроклаб,

Зиёратга келмай куйсалар,

Кушикларим кетса адоглаб,

Созлаб куйга солмай куйсалар,

Мен албатта кайтаман агар,

Узбегимнинг сулув келини,

Тунгичига куймаса исмим.

Кунчувокка тоблаб белини

Эсламаса кексайган дустим,

Мен албатта кайтаман агар,

Кишнинг узун кечаларида,

Киприклардан кокиб уйкуни,

Боласининг болаларига,

Сузламаса ёд этиб мени,

Мен албатта кайтаман агар,

Сузлансаю утли киссалар,

Кимса «Ох!» деб гувранмаса хеч.

Ёдим кунглин бузмаса агар,

Буз болалар мудрасалар тинч,

Мен албатта кайтаман агар,

Йигитларга килмаса таъна,

«Лапашанг» деб, «сиз бушанг» деб,

Бошламаса хикоят яна,

«Сиз хам бизга ухшаб яшанг» деб.

Мен албатта кайтаман агар,

Майдонларга чиккан ёронлар,

Халоскорлар сардорини у,

Эрк йулига тиккан жонлар-

Фидоларнинг карори у,

Улмай туриб унутган булса.

Мен албатта кайтаман агар,

Окибатсиз улусдан минбад,

Дариг тутса ризосин тангри,

Углонларга мутелик одат,

Бир ён булса оналар багри,

Мен албатта кайтаман агар,

Эл ботири куркиб чекинса,

Баланд келса ганимнинг кули,

Адолатнинг бели букилса.

Юртга эга чикган догули.

Мен албатта кайтаман агар,

Манкуртларга муртад рахнамо,

Булиб Сизни айласа махкум.

Шоир яна бошлаб салламно,

Куллик бахтин этса тараннум,

Мен албатта кайтамане агар,

Гудак куркиб уйгонар булса,

Маст уйкудан кора кечалар,

Хадик кириб олса бешикка

Кезиб юрса иркит шарпалар.

Мен албатта кайтаман агар,

Мардларга отилган тошларни,

Гур болалар куйнига солса.

Ганим тиги кесган бошларни,

Манфур зоглар уртага олса,

Мен албатта кайтаман агар,

Мехробларда чаён урмалаб,

Муминларга захрини солса,

Жойнамозга бошлар думалаб,

Елкаларда саллалар колса.

Мен албатта кайтаман агар,

Тагин бизга панд берса даврон,

Эрк юлдузи ногахон сунса,

Хоинларнинг кулида гаврон,

Фидоларнинг бошига дунса.

Мен албатта кайтаман агар,

Текинхурлар давраларда,

Май окизиб базмлар курса,

Изгиринда чоррахаларда,

Оч гудаклар кул чузиб турса.

Мен албатта кайтаман агар,

Чорвадорнинг сунги тухлиси,

Тушлик булса хокимга бир кун,

Девор ошса тандирнинг иси,

Дардчил аёл йигласа хун-хун.

Мен албатта кайтаман агар,

Сулувларнинг хаёсин, ахдин,

Куз ёшлари ювиб битирса,

Кора килиб жумардлар бахтин,

Номардларнинг куйнига кирса,

Мен албатта кайтаман агар,

Макон булса туллак козига,

Адолатнинг кутлуг айвони.

Узбекнинг хур, сулув кизига.

Фохишалар булса кайвони,

Мен албатта кайтаман агар,

Эшикнинг огзидан мултираб,

Кутиб турса донишманд олим,

Киличини столга кадаб,

Йуриг битса «Бажар!» деб золим.

Мен албатта кайтаман агар,

Истибдодни саодат атаб,

Битар булса шоир касида,

Юрт номидан фатволар ясаб,

Тутиб турса жаллод илкига.

Мен албатта кайтаман агар,

Ориф осий урнини олса,

Котиллар хайъатга чиксалар,

Эрк буйнига сиртмогин солса,

Бирлик синса, хакни йиксалар,

Мен албатта кайтаман агар,

Юрт олдида росгуй фозилни,

Носамимий суд килсалар,суд!

Кукларга кутариб жохилни,

Нигохларни дуд копласа,дуд!

Мен албатта кайтаман агар,

Тогдай хирмон уйсаю дехкон,

Буш коп билан кайтса бош эгиб,

Кулларида бир кулоч фармон,

Каламушлар олса булишиб.

Мен албатта кайтаман агар,

Булбуллари тарк этган етим,

Чаманни жойласа каргалар,

Хазонларда сурсалар хукм.

Каргалардан чиккан даргалар,

Мен албатта кайтаман агар,

Галамислар тугаб битсаю
Омон колса битта муттахам,

Доруломон кунлар келсаю,

Бир хонадон юртда булса кам,

Сурмаларни купдан унутган,

Эй кузи ёшли каро кошлар,

Калбларини ситамга тутган,

Сулгин юзли кора сочлар,

Эй зурланганлар,хурланганлар,

Эй корни очлар, ялонгочлар,

Эй фарёд чеккан зорланганлар.

Аросатга ташлабь сизларни,

Кетолмайман бошим олиб.Йук!

Иймон хечдир,эътикод бир пул,

Ёнсин савоб, була колсин кул,

Майли колсин жаннат хам сабил.

Мен албатта кайтаман агар,

Мен албатта кайтаман. Кутинг!

ДАВРОН.

“Туронзамин” журнали, 2002 йил.

Бу шеър ўш кезда “Америка овози” радиосида ҳам ўқиб берилган.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s