Савол-Жавоб

“Ҳовлиқма”ларни тинчитиб қўйиш манёври

Савол: Ўзбекистон Сенати президентлик сайловлари вақтини 2014 йил декабридан 2015 йилга кўчирди. Сизнингча бу нимани англатади? (Тошкентдан Жалолиддин).

Жавоб: Буни қонун лойиҳасини тақдим қилган Ислом Каримов идораси президент сайловининг парламент сайловлари билан айни пайтга тўғри келиб қолишининг олдини олиш деган. Бошқача айтганда, парламент сайловидан кейин орадан 90 кун ўтиб президент сайлови бўлади. Бу мақсаднинг ниқоби.

Менимча, бу доимийга эмас ва бир марталик ўйиндир.

Гап шундаки, Каримов бу одими билан икки мақсадни кўзлаган.

Биринчидан, у Россия, Авропа ва Америкага ҳамда халққа “Кутинглар, кетишимга оз қолди” деган муждани бериш йўли билан тахтда хавфсизроқ ўтириш учун замин ҳозирлашни кўзлаган.

Иккинчидан, 2015 йилгача ўзининг ўрнига бўладиган одам кимлиги номаълум қолишини эълон қилди.

Каримов 2014 йил охирида бўладиган сайловда ўзидан кейинги ҳукмдорнинг номзодини битта партиянинг тепасига ўтқазиб қўйиб, уни кўпчилик овоз билан парламентга олиб келиб, бошқарув ваколатларини тантанали равишда унга топширишни режалаганига ишора қилди. У Мирзиёев, Азимов ва бошқа Алламбалоевлардан ҳам умид билан парламент сайловигача ўпкаларини қучоқлаб, садоқатла хизмат қилиб ўтираверишни сўрамоқда.

Хуллас, бу унинг 2015 йилгача ҳамма “ҳовлиқма”ларни тинчитиб қўйиш манёвридир. Ундан у ёғига Худo пошшо!

Ж. Маматов.

jahonnoma.com

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s