Ўзбек блоггерлари

Пролетарлар

Агар турмушингиз маош билан бевосита боғлиқ бўлса,  солиқларингиз қанча бўлишини озгина хомчўт қилиб қўйинг:

Демак, биринчи шкала бўйича: агар қоғозга тушган ойлигингиз 314600 сўм ёки энг кам иш ҳақининг беш баробаригача бўлса, 28314 сўм ёки 9 фоиз миқдорида даромад солиғи тўлайсиз. Айтганча, 9 фоизнинг ичида бир фоиз сизнинг “қарилик” даврингизга йиғилаётган фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминотига мажбурий ўтказилади. Бу миқдор ўтган йили 10 фоиз миқдорида эди…

Яна 17303 сўм ёки жами қоғозга тушган даромадингизнинг 5,5 фоизи Пенсия жамғармасига “ҳадя этилади”. Бултур бу кўрсаткич 4,5 фоиз эди, назаримда…

Иккинчи шкала бўйича: агар қоғозга тушган ойлигингиз 629200 сўм ёки энг кам иш ҳақининг ўн баробаригача бўлса, 100672 сўм ёки 16 фоиз миқдорида даромад солиғи тўлайсиз. Бундаям бир фоиз сизнинг “қарилик” даврингизга йиғилаётган фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминотига мажбурий ўтказилади.

Пенсия жамғармаси учун 34595 сўм атайсиз.

Учинчи шкала бўйича: мабодо даромадингиз 629200 сўмдан ёки энг кам иш ҳақининг ўн баробарид кўп бўлса, унда 22 фоиз миқдорида даромад солиғи тўлайсиз. Ўша-ўша гап: 1 фоиз ФЖПТга ўтказилади.

Хуллас, мабодо қоғозда Сиз бир миллион сўм даромад олсангиз, 220000 сўм даромад солиғи (Шундан 10000 сўми фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминотига ўтказилади) тўлайсиз. 55 минг сўм ҳозирги пенсионерларга “ҳадя этасиз”. Хуллас, қўлингизда 725 минг сўм қолади.

Энди бу ерда ҳали касаба уюшмаси ва бошқа мақсадлар учунтўловлар ҳам тўсатдан пайдо бўлиб қолиши мумкин.

Шундай қилиб, ҳурматли пролетериатлар, ойлик ва харажатларнинг хомчўтини қилаётганда, мана шунга эътибор қаратиб қўйинг…

Ю.Тошкенбоев.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s