Дунё ва ўзбеклар

АҚШнинг Филаделфия шаҳрида асли ўзбекистонлик шахс террорчи ташкилотга алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинди

Philly.com веб саҳифаси хабар қилишича, шаҳарнинг федерал тергов бюроси 45 ёшли Бахтиёр Жумаевни пайшанба куни тонгда ҳибсга олган.

Унга Исломий Жиҳод Иттифоқи ташкилотини молиялашга ёрдам бериш айблари қўйилган.

Исломий Жиҳод Иттифоқи экстремист ғояларга эга диний ташкилот бўлиб, 2000-йилларда Ўзбекистон Исломий Ҳаракатидан ажралиб чиққан.

Ташкилот Афғонистонда хорижий қўшинларни нишонга олишдан ташқари, Олмонияда террорчилик амалини оширишга уринишда айбланганди.

Мақолага кўра, агар жаноб Жумаев айбдор деб топилса, 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши ва унга 250,000 доллар жарима солиниши мумкин.

Жумаев Филаделфия маҳкамаси қаршисида пайшанба куни илк бора кўриниш берган.

Федерал тергов бюроси Жумаев ва январ ойида ҳибсга олинган яна бир ўзбекистонлик, 35 ёшар Жамшид Мухторовни 2010 йилдан бери кузатиб келаётганини маълум қилган.

Терговчилар уларни шериклар деб билади ва икковлон Исломий Жиҳод Иттифоқига молиявий дастак берганига ишонади.

Мухторов Чикагонинг Охара аэропортида мамлакатни тарк этишга уринаётганда, ёнида 2,800 доллар нақд пул билан ҳибсга олинганди.

Маҳкамада ҳужжатларга кўра, Жумаев ўтган йилнинг 15 мартида Мухторовга 300 доллар юборган ва бу пул Исломий Жиҳод Иттифоқига ёрдам сифатида тўланган.

Федерал расмийлар Жумаев саккизта YouTube видеосида террорчилар ва Исломий Жиҳод Иттифоқининг асосчиларига ўз қўллаб-қувватловини изҳор қилганини билдиришди.(BBCUzbek).

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s